Сўнгги йилларда савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида давлат тилида тўғри ва тушунарли ахборот тақдим этилишига эътибор кучаймоқда. Шу мақсадда Рақобат қўмитаси томонидан республика миқёсида кенг кўламли ўрганиш ва таҳлил ишлари олиб борилди.

Қўмита ўтказган ўрганиш ва таҳлилларга кўра, айрим савдо ва хизмат кўрсатиш субъектлари томонидан ўз номи, иш тартиби, товар (иш, хизмат)лари ва қоидалари тўғрисида истеъмолчиларга тўғри ва тушунарли ахборот тақдим этилмаётгани, таомномалар ҳамда бошқа маълумотларнинг давлат тилида берилмаётгани аниқланди.

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда уларни тўғри ва тушунарли ахборот билан таъминлаш мақсадида республика бўйлаб 3615 та савдо ва хизмат кўрсатиш объектида ўрганишлар олиб борилди. Уларда 2510 та ҳолатда хорижий тилларда ёки хато билан ёзилган ташқи ёзувлар, эълонлар ва ахборот матнлари қайд этилди. Камчиликлар аниқланган ҳолатларнинг 1993 таси тезкор бартараф этилди, 21 та субъектга нисбатан эса иш қўзғатилди.

Шунингдек, 2964 та корхона ва ташкилотларга истеъмолчилар ҳуқуқлари, реклама ва ахборот бериш бўйича қонунчилик талаблари юзасидан огоҳлантириш хатлари юборилди.

Ўрганишлар доирасида бозорлар, савдо ва кўнгилочар марказлар, дорихоналар, умумий овқатланиш жойлари кабиларда профилактик тушунтириш ишлари олиб борилиб, давлат тилида ахборот тақдим этилишини таъминлаш ва қонунбузарликларнинг олдини олиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилди.

Шу билан бирга, таҳлиллар шуни кўрсатадики, сўнгги йилларда рўйхатдан ўтган корхоналарнинг ўртача 20 фоизидан ортиғида хорижий ёки ўзбек тили меъёрларига хос бўлмаган сўзлар ишлатилган. Масалан, 2024 йилда Бухоро вилоятида рўйхатдан ўтган 5071 та корхонанинг 300 таси, 2025 йилнинг биринчи чорагида 1203 та корхонанинг 245 тасида ана шундай ҳолат кузатилган.  

Мазкур ҳолатлар юзасидан мутасадди идоралар томонидан зарур чора-тадбирлар белгиланиб, давлат тилида ахборот тақдим этилишини таъминлаш бўйича тушунтириш ва профилактик ишлар олиб борилмоқда.

Нигора Раҳмонова, ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларида давлат тилига эътибор кучаймоқда