Электр энергияси ҳаётимизда муҳим ресурс саналади. Унинг тўғри ва самарали истеъмоли иқтисодий барқарорлик ва ижтимоий фойда учун катта аҳамиятга эга.

Шунга қарамай, баъзи корхона ва ташкилотларнинг ноқонуний йўллар билан электр энергиясидан фойдаланиш ҳолатлари кузатилади.

“Ўзэнергоинспекция” ахборот хизматининг хабар беришича, яқинда шундай ҳолат Хива шаҳрида аниқланди.  Унга кўра,  ушбу шаҳардаги “Х. Х.” МЧЖга мансуб савдо комплексида электр ҳисоблагичининг уланиш схемаси ўзбошимчалик билан ўзгартирилган ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилган.

Электр таъминоти корхонаси томонидан олиб борилган дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ушбу қоидабузарлик 1 миллиард 345 миллион сўмлик моддий зарар келтирган.  

Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговгача текширув ишлари олиб борилмоқда.

Н.Зиёдуллаева тайёрлади, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Савдо комплекси энергетика тизимига 1,3 миллиард сўмлик зарар етказди