Юртимизда меҳмон бўлиб турган Саудия Арабистони Подшоҳлиги назорат ва коррупцияга қарши курашиш идораси (NAZAHA) президенти Мазин Ал Кахмус бошчилигидаги делегация бугун Самарқандга келди.

Дастлаб, меҳмонлар вилоят прокурори М.Эшназаров билан учрашиб, Самарқанд вилояти прокуратура органлари томонидан коррупцияга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумотларга эга бўлди. Шунингдек, Саудия Арабистонида 2011 йилда ташкил этилган мазкур идора фаолиятининг асосий йўналишлари ҳақида сўз юритилди.

Шундан сўнг делегация Самарқанддаги муқаддас қадамжо ва тарихий-маданий ёдгорликларни зиёрат қилди.

Айни пайтда янгидан бунёд этилаётган Имом Бухорий мажмуасига ташриф давомида меҳмонларга давлатимиз раҳбари ташаббуси билан буюк муҳаддис мангу ором топган масканни обод қилиш ва бу ерда зиёратчилар учун яратилаётган шароит, имконият ҳақида батафсил маълумот берилди. Шунингдек, меҳмонлар Имом Бухорий илмий меросини ўрганиш ва тадқиқ этиш билан шуғулланаётган халқаро марказ фаолияти билан таништирилди.

Саудия Арабистони делегацияси Амир Темур мақбараси, Регистон майдони, Мирзо Улуғбек расадхонаси ва бошқа тарихий обидаларда бўлиб, аждодларимизнинг бунёдкорлик салоҳияти маҳсули бўлган бу ёдгорликларни ҳайрат билан томоша қилди.

[gallery-22908]

Юқори мартабали меҳмонлар  ўзбек халқининг бой тарихи ва маданияти, улкан маънавий мероси борлигини эътироф этди.

Ғ.Ҳасанов, А.Исроилов (сурат), ЎзА мухбирлари

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Саудия Арабистони делегацияси Самарқандни зиёрат қилди