Президент топшириғи – амалда

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2023 йил 16-17 ноябрь кунлари Сурхондарё вилоятига ташрифи чоғида Сариосиё аэропортини қайта тиклаб, парвозларни йўлга қўйиш юзасидан тегишли топшириқ берилган эди. 

Вилоятнинг Сариосиё туманидаги аэропортнинг учиш-қўниш йўлаги бундан 49 йил муқаддам фойдаланишга топширилган. Бу ердан 44 ўринли “Ан-24” ва 30 ўринга эга “Як-40” турдаги ҳаво кемалари “Сариосиё-Самарқанд-Тошкент”, “Тошкент-Сариосиё”, “Сариосиё-Тошкент” ва “Тошкент-Самарқанд-Сариосиё” йўналишларида кунига икки марта мунтазам парвозларни амалга оширган. 

Шу даврда аэропорт инфратузилмаси эскирди. Техник ҳолати ёмонлашди. Ҳаво қатновларига талаб пасайди. Аэродром мажмуаси учиш-қўниш йўлагидан узоқ муддат фойдаланилгани ҳамда зарур даражадаги парвозлар хавфсизлигини таъминлаш, “АТР-72” русумли ва қуйи тоифадаги ҳаво кемаларини қабул қилиш ва учириш учун аэропортни тубдан таъмирлашга эҳтиёж сезилди. Фуқаро авиацияси учун ёпиб қўйилди. Бу воҳанинг Сариосиё туманига яқин Узун, Денов, Олтинсой ва Шўрчи каби туманлари аҳолиси учун ҳам қатор ноқулайликларни юзага келтирди. Йўловчилар енгил машинада ўртача 2-3 соат ёки поездда 3-4 соат вақтини кеткизиб, Термиз халқаро аэропортидан мамлакатимиз пойтахтига учишга мажбур бўлди.

Давлатимиз раҳбарининг бевосита эътибори билан қайта ишга туширилаётган аэропорт эндиликда нафақат вилоятнинг шимолий ҳудуди аҳолиси, балки Сариосиё туманидаги дунёга машҳур “Сангардак” шаршараси, туманнинг гўзал табиат манзарали сўлим гўшалари, бошқа сайёҳлик манзилларига келадиган маҳаллий ва чет эллик туристлар, узоқ-яқиндан қавму қариндошларини йўқлаб келадиган меҳмонлар учун ҳам катта қулайлик яратди.

Олинган маълумотларга кўра, бунинг учун аэропорт аэродромининг сунъий сиртқи қисми тўлиқ капитал таъмирланиб, узунлиги 1 минг 550 метр, эни 35 метр бўлган учиш-қўниш йўлагининг бутун узунлиги бўйлаб икки қатламда, юриш йўлаги ва иккита “АТР-72-600” самолёти учун тўхташ жойлари мавжуд перрони асфальт-бетон билан мустаҳкамланди.

Сифатли реконструкция қилинган аэропорт яқинда “Silk Avia” авиакомпаниясининг “ATR-72-600” самолётида амалга оширилган биринчи техник парвозни муваффақиятли қабул қилди. 

Бу хушхабар воҳа аҳолисининг қарийб 40 фоизи яшайдиган Сариосиё, Узун, Денов, Олтинсой, Шўрчи туманлари халқига бир олам қувонч улашди. 

– Сариосиё аэропорти ёпилгач, имкони етганлар енгил машина ёки поездда вилоят марказига бориб, Термиз халқаро аэропортидан пойтахтимизга учишга мажбур бўлаётган эди, – дейди меҳнат фахрийси Муҳаммади Давлатов. – Бошқалар тўғридан-тўғри енгил такси ёки поездда 14-15 соат йўл юриб, Тошкентга бораётган ва ишини битказиб ортга қайтаётган эди. Бу ҳолат, айниқса, беморлар, кексалар ва имконияти чекланганлар учун малол ҳам келарди. Аэропортнинг қайта ишга туширилаётганини эшитиб, ёшу кекса бирдек суюнди. Эшитишимизча, тубдан ўзгарган аэропортда учиш-қўниш йўлаги, юриш йўлаги ва тўхташ жойлари асфальт-бетон билан мустаҳкамланиб, ўрта сиғимли ҳаво кемаларини қабул қилиш учун тайёр бўлибди. Эндиликда зарурат бўлганда ҳеч иккиланмай замонавий самолётда пойтахтга бир зумда етиб олиш мумкин. Бундай қулайлик яратиб бераётгани учун давлатимиздан беҳад миннатдормиз.

Мутахассисларнинг айтишича, янгиланган аэропортга амалга оширилган илк техник рейс аэродромга самолётларни қабул қилиш ва бу ердан учириш учун тайёрлигини кенг намоён этди. Айни пайтда эса аэропортда бир йўла юз нафаргача йўловчини қабул қилишга мўлжалланган янги терминал қурилишида сўнгги бунёдкорлик ишларини якунлашга ҳозирлик кўрилмоқда. Бу иш ниҳоясига етгач, яқин кунларда Сариосиё аэропортига мунтазам рейслар амалга оширилиб, аҳоли қулай, ишончли ва тезкор ҳаво кемалари хизматидан фойдалана бошлайди. Аэропортнинг қайта тикланиши йўловчиларнинг узоғини яқин, мушкулини осон қилиш баробарида жанубдаги воҳанинг транспорт инфратузилмасини янада ривожлантириб, бой туристик салоҳиятга эга ҳудудга сайёҳларни яна кўпроқ жалб этишга хизмат қилиши билан ҳам муҳим аҳамият касб этади. 

Холмўмин Маматрайимов,

ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сариосиёга яна йўловчи самолёт парвоз қилади