Маълумотларга кўра, дунё бўйлаб ёшларнинг саратонга чалиниш эҳтимоли кўпаймоқда ва 2030 йилга келиб эрта онкология ҳолатлари яна 30 фоизга ошиши кутилмоқда. Афсуски, 100 фоизга ўсма пайдо бўлиши хавфини бартараф этишга имкон берадиган аниқ ва тасдиқланган стратегия мавжуд эмас. Аммо ушбу соҳадаги мутахассислар томонидан ўтказилган кўплаб тадқиқотлар касаллик хавфини сезиларли даражада оширадиган омилларни аниқлашга ёрдам берди.

Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш соҳаси илғор хорижий тажриба ва мутлақо янги ёндашувлар асосида трансформация қилинмоқда. 

Ушбу йўналишдаги ишларнинг давоми сифатида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан Саратонга қарши курашиш миллий режасини ишлаб чиқишга бағишланган “Ўзбекистон онкологик хизмат кўрсатишнинг янги босқичи сари: миллий режанинг бошланиши” мавзусида тадбир ташкил этилди.  

Унда юртимиз вакиллари ҳамда ЖССТ экспертлари иштирок этиб, Саратонга қарши курашиш миллий режасини ишлаб чиқиш масалалари, бу борадаги халқаро тажриба, ривожланган давлатларнинг ютуқ ва камчиликлари муҳокама қилинди.  

Айтиш лозимки, Ўзбекистонда саратон касаллигини эрта аниқлаш ва самарали даволаш чораларини кўриш соҳа вакилларининг эътибор марказида.  

Қайд этилишича, 2030 йилга қадар 30–69 ёшдаги аҳоли орасида онкологик касалликларни профилактик кўриклар орқали эрта босқичда аниқлаб, 5 йиллик умр давомийлиги кўрсаткичларини 2 баробар ошириш, 1 йилгача ўлим даражасини 2 баробар камайтириш, онкологик хасталикка чалинган беморларни даволаш билан тўлиқ қамраб олиш мақсад қилинган. 

Шунингдек, давлатимиз раҳбарининг тегишли қарорига асосан 2025–2030-йилларда Бачадон бўйни ва кўкрак бези саратонини назорат қилиш давлат дастури амалга оширилиши кўзда тутилган.  

Тадбирда таъкидланишича, Ўзбекистон саратон касаллигига қарши курашишда муҳим қадамларни ташламоқда. Бунга доир миллий режа эса эришилган натижаларни мустаҳкамлаш учун пойдевор бўлади.  

Асосий мақсад касаллик профилактикаси, уни эрта аниқлаш, даволаш, реабилитация қилиш ва паллиатив ёрдамни ўз вақтида ташкил этиш ҳамда онкологик патологиялар регистрини юритиш орқали аҳоли саломатлигини асраш, хасталаниш ва ўлим даражасини тушириш ҳамда беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга эришиш.  

Халқаро экспертлар юртимизда бу соҳадаги ютуқлар ва эҳтиёжларни баҳолаб, мазкур йўналишдаги ишларни барқарор амалга ошириш бўйича тавсияларини берди.  

Муҳайё Тошқораева,  

ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Саратон касаллигига қарши курашишда муҳим қадам