Инсоннинг энг катта бойлиги бу албатта, унинг соғлигидир. Шу боис, кейинги йилларда юртимизда аҳолининг саломатлигини яхшилаш ва мустаҳкамлаш борасида катта ишлар қилинмоқда. Айниқса, хотин-қизлар соғлигига қайғуриш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Мамлакатимизда бу борада қатор вазифалар ва чора-тадбирлар белгиланиб, йилдан-йилга аёлларга тиббий хизмат кўрсатиш сифати яхшиланмоқда.

Шунингдек, бир муҳим жиҳатга алоҳида эътибор қаратиш лозим. Яъни, онкологик касалликлар орасида кенг тарқалган ва минглаб инсонлар ҳаётига хавф солаётган бачадон бўйни саратони ҳақида кенг жамоатчилик хабардор бўлиши зарур. Ушбу касаллик эрта аниқланганда тўлиқ даволанади.  

Шундай экан, бу борадаги профилактик тадбирлар, эмлаш дастурлари ва мунтазам скрининг текширувлари ҳар бираёл ҳаёти учун беқиёс аҳамиятга эга. Ушбу йўналишдаги чора-тадбирлар, саратоннинг олдини олиш учун ўтказилаётган тарғибот-ташвиқот ишлари хусусида Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Аёллар репродуктив тизими ўсмалари бўлими илмий раҳбари, тиббиёт фанлари доктори Наргиза Заҳирова қуйидагиларни гапириб берди:

– Бугунги кунда бачадон бўйни саратони аёлларимиз орасида энг кўп учрайдиган онкологик касалликлар ичида кўкрак бези саратонидан кейинги ўринда туради. Бу касалликнинг асосий сабаби – инсон папилома вируси (HPV) ҳисобланади. Ушбу вируснинг икки юздан ортиқ тури мавжуд бўлиб, уларнинг 14 таси юқори хавфли, онкоген турлар сирасига киради.

Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, вирус аниқланган ҳолатнинг ўзи саратон дегани эмас. Айрим ҳолларда аёл организмидаги иммунитет тизими 1–2 йил ичида ушбу вирусга қарши курашиб, уни организмдан бутунлай чиқариб юборади. Аммо, баъзи ҳолларда вирус узоқ вақт организмда сақланиб қолса, бу ҳолат бачадон бўйни саратони олди касалликларига олиб келиши мумкин. Агар бу босқичда аниқланмаса ва даволаш кечиктирилса, саратон касаллиги ривожланиш эҳтимоли ортади.

Ўзбекистон Республикасида 2019 йилдан буён 9–14 ёшли қизларга HPV вирусига қарши эмлаш дастури йўлга қўйилган. Бу борада Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти билан ҳамкорликда кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Маҳаллий ва хорижий мутахассислар билан ҳамкорликда бачадон бўйни саратонини умуман йўқ қилиш бўйича илмий изланишлар олиб борилмоқда.

Бугунги кунда бизнинг асосий вазифамиз касалликнинг олдини олиш. Хусусан, аёллар ўртасида эмлаш дастурини кенгайтириш, 30 ёшдан ошган аёлларни HPV аниқлаш бўйича скрининг текширувлардан мунтазам ўтказиб бориш зарур. Ҳеч бўлмаса, аёлларимизнинг 70 фоизи ушбу текширувдан ўтиши керак.

Энг муҳими, бачадон бўйни саратони эрта босқичда аниқланса, уни тўлиқ даволаш мумкин бўлган касалликлар сирасига киради. Бугун мамлакатимизда давлат раҳбари ташаббуси билан аёллар саломатлигига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, 402-сонли Президент қарори асосида бачадон бўйни ва кўкрак бези саратонининг олдини олиш бўйича стратегик йўналишлар белгилаб берилган. Улардан бири – 30, 40 ва 50 ёшдаги аёлларни HPV вируси бўйича тестдан ўтказишдир.

Бу борада бир фикрни алоҳида таъкидламоқчиман: агар тест натижасида вирус аниқланса, ваҳимага тушиш керак эмас. Сабаби, бу ҳали саратон эмас. Саратон олди босқичлари аниқланганда, уларни тўлиқ даволаш ва касалликнинг ривожланишига йўл қўймаслик мумкин. Айтиш жоизки, саратон – ҳукм эмас. Касаллик қанча эрта аниқланса, даволаш натижаси шунча яхши бўлади.

Ҳозирда юртимиз бўйлаб 209 та онконазорат хоналари ташкил этилган бўлиб, у ерда махсус текширувлар амалга оширилади. Аёлларимизни бу тестлардан ўтишга чақирганимизда, улар барча юмушларини бир четга суриб, албатта, скрининг текширувларига келишлари лозим. Бу борада оилавий муҳит, яқинларнинг қўллаб-қувватлаши ҳам муҳим аҳамиятга эга.

Афсуски, жамиятимизда “оғриқ бўлмаса, докторга борилмайди” деган нотўғри тушунча мавжуд. Бироқ скрининглар бежиз ташкил этилмайди. Инсон ўзини соғлом ҳис қилган ҳолатда ҳам доимий равишда текширувлардан ўтиб туриши керак.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсияларига кўра, 30 ёшгача бўлган аёлларга HPV бўйича текширув ўтказиш шарт эмас. Чунки бу ёшгача организмда иммунитет кучли бўлади ва вирус организмдан ўзи чиқиб кетиши эҳтимоли юқори. Шу сабабли, айнан 30, 40 ва 50 ёшдаги аёллар орасида скрининг ўтказиш режалаштирилган.

Статистик маълумотларга кўра, скрининг натижасида аёлларимизнинг ўртача 10 фоизида HPV вируси аниқланиши мумкин. Бу ҳолатда уларни чуқурроқ текширувга юбориш керак бўлади. Аммо чуқур текширувлар натижасида ҳам уларнинг барчасида саратон аниқланавермайди.

Таъкидлаш жоизки, саратоннинг тўртта асосий босқичи мавжуд, аммо шунингдек, “нол” босқич, яъни саратон олди ҳолати ҳам бор. Касаллик айнан шу босқичда аниқланса, бу биз учун катта ютуқ бўлади. Сабаби, ўз вақтида аниқланган касалликнинг олдини олиш, соғлиқни сақлаш, ҳаётни сақлаб қолиш демакдир.

Дилдора ДЎСМАТОВА

ЎзА

Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Саратон ҳукм эмас