Бу йил бир аср давомида ўзбек аёлларининг улуғворлигини ифодалаб келган “Саодат” журнали юз ёшни қаршилади.

Журнал ўз тарихи давомида, энг аввало, адабий қадриятларни, аёллик оламини, оила шаънини муҳофаза қилган. Саҳифаларида муқаддас аёл, мўътабар она, муносиб умр йўлдош, яхши уй бекаси мавзулари мунтазам равишда ёритиб келган. Шу боис ҳам у ўзининг таъсирчанлигини ва ўқувчилар орасида талабчанлигини исботлаб келган.

Аёлнинг улуғворлиги ва доим юксак мақсадлар сари интилиши “Саодат”нинг бош мавзуси бўлиб келган. Ўзбекистон халқи бугун ҳақли равишда фахрланаётган журнал саноқсиз ижодкорларга илҳом манбаи бўлган.  

Унинг илк сони 1925 йилнинг 1 декабрида "Янги йўл", 1936 йилда "Ёрқин турмуш", "Ёрқин ҳаёт" номи билан чоп этилган. Ундаги материаллар тобора фаоллашаётган Ўзбекистон аёллари ҳаётининг кўзгусига айлана бошлаган.  

1941 йилда нашр тўхтаб қолган.  

1950 йилда "Ўзбекистон хотин-қизлари" номи билан ўқувчиларга тақдим этилган.  

1966 йилдан опа-сингилларимизнинг интилишлари, қалб истакларига ҳамоҳанг тарзда ушбу нашр – "Саодат" деб номланган.  

"Саодат" миллионлаб хонадонларга кириб борди, ҳақиқий маърифат чашмасига, мухлисларнинг қадрдон маслаҳатчисига айланди.

Мустақиллик "Саодат"га янги нафас, янги мавзулар берди. "Мустақил Ватан таянчлари", "Тадбиркорлик калити", "XXI аср аёли", "Огоҳ бўлинг, одамлар", "Аёл ва сиёсат", "Маънавият бекати", "Жаҳонга машҳур хонимлар" каби рукнлар остида таҳлилий, маърифий, танқидий руҳдаги мақолалар берила бошлади. "Илк қадам", "Суюнчи", "Кўнгилнинг нозик сирлари", "Уйингизда қиз ўсяпти" каби саҳифалар ташкил этилди.  

1999 йилнинг апрелида журналга илова "Гулчеҳралар" газетаси ўқувчилар қўлига тегди.  

Ушбу ижтимоий-сиёсий, бадиий аёллар журнали тарихига назар ташласак, унга бир аср давомида Ўзбекистоннинг энг кўзга кўринган аёллари, ёзувчи ва жамоат арбоблари раҳбарлик қилганлар. Журналда Зулфияхоним, Ойдин Собирова, Ҳалима Худойбердиева, Ойдин Ҳожиева, Феруза Жалилова каби кўплаб таниқли ижодкорлар ишлаган.  

Ҳозирда ҳам "Саодат" жамоаси мухлислар, ўқувчиларига содиқ, журнал анъаналарига садоқат билан ишламоқда. Айни вақтда "Саодат" журналига Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, "Шуҳрат" медали соҳибаси, таниқли ва истеъдодли шоира – Мунаввара Усмонова Бош муҳаррирлик қилиб келмоқда.  

Биз ҳам фурсатдан фойдаланиб, ушбу бир асрлик журналимизнинг фаолиятига омад тилаб қоламиз. Журнал яна кўп асрлар давомида ўзбек аёлларининг севимли дугонасига айланишига тилакдошмиз.

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/63lNEE08iho?si=Ca2i4cTuddhZQONN" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Муҳайё Турдалиева, Анвархўжа Аҳмедов, ЎзА

Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Саодат"нинг саодатли 100 йили (+видео)