Бугун ҳар бир саҳифасида ўзбек аёлининг сиймоси, миллий қадриятлар, оилавий ришталар, аёлнинг улуғворлиги, хотин қизлар ҳуқуқлари ҳақида йиллар давомида ёритиб келган “Саодат” журнали юз ёшни қаршилади. Ушбу журналнинг бир асрлик юбилейи ёшлар ижод саройида тантанали тарзда нишонланди.

Журнал ўз тарихи давомида, энг аввало, адабий қадриятларни, аёллик оламини, оила шаънини муҳофаза қилган. Аёлнинг улуғворлиги ва доим юксак мақсадлар сари интилиши “Саодат”нинг бош мавзуси бўлиб келган. Ўзбекистон халқи бугун ҳақли равишда фахрланаётган журнал саноқсиз ижодкорларга илҳом манбаи бўлган.  

Ушбу ижтимоий-сиёсий, бадиий аёллар журнали тарихига назар ташласак, унга бир аср давомида Ўзбекистоннинг энг кўзга кўринган аёллари, ёзувчи ва жамоат арбоблари раҳбарлик қилганлар. Журналда Зулфияхоним, Ойдин Собирова, Ҳалима Худойбердиева, Ойдин Ҳожиева, Феруза Жалилова каби кўплаб таниқли ижодкорлар ишлаган.  

Ҳозирда ҳам "Саодат" жамоаси мухлислар, ўқувчиларига содиқ, журнал анъаналарига садоқат билан ишламоқда. Айни вақтда "Саодат" журналига Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, "Шуҳрат" медали соҳибаси, таниқли ва истеъдодли шоира – Мунаввара Усмонова Бош муҳаррирлик қилиб келмоқда.  

Биз ҳам фурсатдан фойдаланиб, ушбу бир асрлик журналимизнинг фаолиятига омад тилаб қоламиз. Журнал яна кўп асрлар давомида ўзбек аёлларининг севимли дугонасига айланишига тилакдошмиз.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/P21_lXSmXqk" title=""Saodat" - bir asrlik jurnal" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Муҳайё Турдалиева, Искандар Исматов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Саодат" - бир асрлик журнал (+видео)