Шу кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ҳудудларда бўлиб, ўрганиш ишларини олиб бормоқда. Жумладан, депутат О.Литвинова Ўзбекистон Экологик партияси Бектемир туман Кенгаши раиси ўринбосари, халқ депутатлари Бектемир туман Кенгаши депутатлари, шунингдек, туман экологик назорат инспекцияси вакиллари билан биргаликда “PARADISE FLORA” МЧЖ фаолиятини ўрганди.
Ўрганиш давомида корхонанинг ишлаб чиқариш жараёнлари, хусусан, маҳсулот сифатини назорат қилиш тизими ҳамда экологик муҳофазага оид ёндашувлар билан яқиндан танишилди.

Корхона раҳбарияти ва мутахассислари билан ўтказилган мулоқотда экологик хавфсизлик, барқарор ривожланишнинг халқаро стандартларига риоя этиш каби масалалар атрофлича муҳокама қилинди.

Саноат ва ишлаб чиқариш корхоналарининг экологияга зарарли таъсирининг олдини олиш бугунги кунда энг долзарб аҳамият касб этиши қайд қилинди.
Депутатлар ва тегишли идора вакиллари томонидан мазкур МЧЖ соғлиқни сақлаш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш йўналишида масъулиятли, инновацион ёндашув намунасини кўрсатаётган корхона сифатида эътироф этилди.
Халқ вакилларининг ўрганишлари давом этмоқда.
М.Комилова, ЎзА