Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида Мамажон Раҳмонов таваллудининг 110 йиллигига бағишланган хотира кечаси ҳамда “Интеграцион ва трансформацион жараёнларда санъатшунослик фани ва таълимининг долзарб масалалари” номли Республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Фанлар академияси академиги, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, санъатшунослик фанлари доктори, профессор Мамажон Раҳмонов юртимиз театр санъатини ривожлантиришга улкан ҳисса қўшган. Шунингдек, у давлат ва жамоат арбоби сифатида ҳам кенг жамоатчиликка яхши таниш эди.  

Тадбир аввалида академик Мамажон Раҳмоновнинг ҳаётига бағишланган ҳужжатли фильм намойиш этилди. Унда олимнинг шогирдлари ва яқинлари унинг ҳаёти, санъат ва маданиятга бўлган муносабати, шогирдларини қўллаб-қувватлагани ва у билан боғлиқ кўпгина хотиралари ҳақида сўз юритган.  

Шунингдек, тадбирда Мамажон Раҳмоновнинг босиб ўтган ҳаёт йўли барча учун ўрнак эканини, заҳматкаш олим ўзбек миллий театр санъатининг қадимий тарихи ва тараққиёти, унинг долзарб муаммоларига бағишланган кўплаб монографиялар, тадқиқот ишлари, мақола ва тўпламлар муаллифи сифатида соҳанинг тараққиётида алоҳида ўринга эга бўлгани қайд этиб ўтилди.  

[gallery-20795]

Таъкидланганидек, Мамажон Раҳмонов 1914 йил Қўқон шаҳрида туғилган. Меҳнат фаолиятини мактаб ўқитувчиси сифатида бошлаган. 1931-1936 йилларда Москва Молия институтида таҳсил олган. 1938-1942-йиллар Ўзбекистон давлат филармониясини бошқарган. 1942-1949 йилларда Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри директори  лавозимида фаолият кўрсатади. 1949–1951 йилларда Москва давлат консерваторияси қошида ташкил этилган ўзбек опера студиясига раҳбар этиб тайинланади. Яна ватанимизга қайтиб келиб, 1951-1954 йилларда Тошкент театр ва рассомлик (ҳозирги Ўзбекистон давлат санъат ва маданият) институтида таҳсил олади. Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Давлат академик катта театрини бошқаради.  

Кейинчалик Мамажон Раҳмонов Тошкент давлат консерваторияси ҳамда Тошкент давлат театр ва рассомлик институти ректори каби масъулиятли вазифаларда фаолият юритиб, мамлакатимиз маданияти ва санъати соҳасида малакали кадрлар тайёрлаш ишларига муносиб ҳисса қўшди.  

Тадбир “Интеграцион ва трансформацион жараёнларда санъатшунослик фани ва таълимининг долзарб масалалари” номли Республика илмий-амалий конференцияси билан давом этди. 

Конференция маърузалари тўплам сифатида нашр этилиши қайд этилди.  

Гулноза Бобоева,

ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Санъатшунос олимнинг хотира кечаси ўтказилди