
"Париж-2024" Олимпия ўйинлари тарихга айланиб, дунё мамлакатлари қаторида Ўзбекистон спортчиларининг ҳам янги Олимпия даври бўлган "Лос-Анжелес-2028"га тайёргарлик даври бошланганига ҳам ярим йил бўлиб қолди.
Ўтган давр мобайнида Ўзбекистонда океан орти мамлакатида ўтадиган тўрт йилликнинг энг муҳим спорт анжуманига юртимиз спорт жамоаларини белгиланган тартиб ва янгича руҳиятда ҳозирлик кўришлари учун бир қатор ишлар амалга оширилди.
"Лос-Анжелес-2028" Олимпия ўйинларига тайёргарликнинг муҳим даври бўлган 2025 йил давомида ҳам Ўзбекистон спортчилари бир қатор чемпионатлар, халқаро турнирлар, халқаро ўқув-машғулот йиғинларида, комплекс спорт ўйинларида иштирок этиши кутилмоқдаки, бу, Ватанимиз спорт шуҳратини оширишга хизмат қилиши билан аҳамиятли.
Давлатимиз раҳбари раислигида жорий йил 13 февраль куни олимпия ва паралимпия ҳаракати, оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш ҳамда аҳолининг жисмоний фаоллигини ошириш чора-тадбирлари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида иқтидорли ёшларни топиш, олимпия спорт турларига тайёрлаш, уларни ва мураббийларни рағбатлантириш бўйича янги тизим йўлга қўйилиши белгиланди.
Олимпия ва паралимпия ҳаракатини ривожлантириш, селекция тизимини яхшилаш мақсадида ҳар бир спорт тури бўйича Олимпия ўйинларига тайёргарлик стратегияси ишлаб чиқилиши, аввалги Олимпия ва Паралимпия ўйинлари натижаларидан келиб чиқиб, спорт турлари устуворлиги бўйича 3 та тоифага ажратилиши айтиб ўтилган эди.
Хўш, жорий йилда спорт жамоаларимиз қанча комплекс спорт ўйинларида қатнашади?
Кутилаётган натижалар мониторингини юритиш борасида қандай ишлар олиб борилмоқда?
Юртимиз олимпия спорт турлари бўйича қанақа нуфузли мусобақаларга мезбонлик қилади?
Ўтган 3 ой давомида спортчиларимиз олимпия спорт турлари бўйича қанча халқаро мусобақаларда иштирок этди?
Янги Олимпия даврида Ўзбекистонда қанча хорижлик мураббий ва мутахассис иш олиб бориши назарда тутилмоқда?
Спорт вазирлиги Олимпия ва комплекс мусобақалар дастурига киритилган спорт турларини қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Санъатилла Ғуломназаров билан суҳбатимизда ушбу саволларга жавоб олдик.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/bW6QwwnTi24" title="Sanʼatilla Gʻulomnazarov: “Yangi Olimpiya davrining vazifalari yangi gʻalabalarga poydevor boʻladi”" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>
Тўлқин Рўзиев, Дониёр Ёқубов (видео), ЎзА