Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраевнинг миллий қўшиқчилик санъатимиз ривожида тутган ўрни беқиёсдир. Унинг миллийликка йўғрилган қўшиқлари билан неча авлод катта бўлди. Санъат йўлига кириб келган аксарият қўшиқчилар уни ўзига устоз деб билди, тақлид қилди, йўл-йўриқ ўрганди, андоза олди.

Унинг бетакрор овози,  қўшиқлари Ватан, миллий ўзликни англаш, ҳурлик, эркинлик, озодлик, мустақиллик, эзгулик, меҳр-муҳаббат ғоялари билан йўғрилгани, жонли, самимий ижрога асослангани сабабли наинки Ўзбекистон, балки жаҳоннинг кўплаб давлатларида миллионлаб мухлислар эътиборини қозонгани барчага маълум.  

Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўрев 1947 йил 12 апрель куни Андижон вилоятининг Асака туманида таваллуд топган эди.  

Устоз санъаткор ўзбек давлат эстрадаси (1972–1973), "Шодлик" ашула ва рақс ансамбли (1972–1979), Aндижон вилояти филармонияси (1979–1986), Ўзбек давлат филармонияси (1986–1996), "Ўзбекнаво" бирлашмаси (1999-йилдан)да яккахон хонанда бўлган.

Биламизки, Шерали Жўраев табиатан ширали овозга эга эди. Мусиқашунослар фикрича, унинг ижро услуби монологик, драматик изтиробларга асосланган. Санъаткор ижросидаги қўшиқлар халқчиллиги, мушоҳадали, фалсафий мазмунга бойлиги, беназир жозибаси ва теран инсоний дардлилиги билан ажралиб туради.  

Шерали Жўраев репертуари кўп қиррали ва ранг-баранг бўлиб, қўшиқлари асосини Aлишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Саъдий Шерозий, Ҳофиз, Машраб, Огаҳий, Жалолиддин Румий, Жомий ва каби мумтоз шеърият вакиллари, шунингдек,  Ўзбекистон Қаҳрамонлари, халқ шоирлари Эркин Воҳидов, Aбдулла Орипов ва бошқа шоирларнинг шеърлари ташкил этади.  

Устоз санъаткорнинг ўз хонадонида ташкил этган Навоийхонлик, Бобурхонлик, Румийхонлик кечалари, "Назм ва наво" мусиқий тадбирлари шеърият ва мусиқанинг уйғунлиги, юксак савияси билан мухлислар олқишига сазовор бўлган.  

Устоз санъаткор ўзининг узоқ йиллик ижоди давомида юзлаб қўшиқ ёзиб, ижро этган. Унинг "Баҳор айёми" (Бобур ғазали), "Биринчи муҳаббатим" (Aбдулла Орипов шеъри), "Инсон қасидаси" (Эркин Воҳидов шеъри), "Ошиқлар сардори" (Расул Ҳамзатов шеъри), "Ўзбегим" (Эркин Воҳидов шеъри) ва бошқа кўплаб қўшиқлари санъат ихлосмандларининг кўнгил мулкига айланган.  

Шерали Жўраевнинг "Бола – ернинг султони", "Бир қўшиқ куйлайки..." номли китоблари  чоп этилган.  1992 йилда Ўзбекистон Телерадиокомпанияси санъаткор  ижодига бағишланган "Бир улуғ эл бор жаҳонда" фильм-эссе яратган.

Маълумки, санъатга сохта ва енгил-елпи муносабат, саҳнага ва халққа, ўзи туғилиб ўсган заминга, она-тилимизга, миллий маънавиятимизга   ҳурматсизлик Шерали Жўраев учун мутлақо учун бегона эди. Шу сабабли уни ҳамон халқимиз чуқур ҳурмат ва муҳаббат, чексиз эҳтиром билан ёдга олади, қўшиқларини севиб тинглайди. Айни шу меҳр санъаткорнинг қандай мураккаб ва оғир вазиятда бўлмасин, тинимсиз изланиш ва ижодга чорлади. Унинг ижоди бир эмас, кўп маротаба халқаро миқёсда юксак эътироф этилган.  

Мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан асос солинган янгиланиш жараёнларида устоз санъаткор ижодига ҳурмат ва эътибор кучайди.  Давлатимиз раҳбарининг фармони асосида 2018 йили Ватанимиз мустақиллигининг 27 йиллиги арафасида Шерали Жўраев "Фидокорона хизматлари учун" ордени билан тақдирланди. Юртбошимиз ташаббуси билан 2022 йилда хонанда санъаткор "Эл-юрт ҳурмати" орденига сазовор бўлди.  

Санъат қиролининг қўшиқлари бугун ҳам мухлислар қалбида мангу яшамоқда!

Назокат Усмонова, ЎзА мухбири

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Санъат сардорининг қўшиқлари мухлислар қалбида мангу яшамоқда