Навоий вилоятида ҳам Ўзбекистон Бадиий академияси томонидан ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ташкил этилган Халқаро анъанавий тасвирий ва амалий санъат ҳафталиги давом этмоқда.

Ҳафталик доирасида вилоят Маънавият ва маърифат марказида таниқли рассом, моҳир ижодкор Нурилло Чориев ижодига бағишланган “Ватан манзаралари” номли санъат кўргазмаси бўлиб ўтди. 

Тадбир аввалида Навоий вилоят Маданият бошқармаси бошлиғи Нодиржон Ниёзов ҳафталик давомида режалаштирилган тадбирлар, рассомнинг фаолияти, маданият ва санъатнинг ривожига қўшаётган ҳиссаси ҳақида тўхталиб ўтди.

– Мазкур ҳафталикни ўтказишдан асосий мақсад маданий меросни асраб-авайлаш ва тарғиб қилиш, ёш истеъдодларни қўллаб-қувватлаш, санъат соҳасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлашдир, – деди Н.Ниёзов. – Ҳафталик доирасида олий таълим ва ихтисослаштирилган таълим муассасалари талабалари томонидан тайёрланган кўргазмалар, маданий-маърифий тадбирлар, модалар намойишиўтказилади. Шунингдек, таниқли рассомлар билан учрашувлар, “Маҳорат сабоқлари” ҳам режалаштирилган. Бу эса ёшларни санъатга бўлган қизиқишини ошириш билан бирга, устозлардан қимматли маслаҳатлар олиш, соҳанинг сир-асрорларини ўрганиш учун ҳам бир имкониятдир.

 Кўргазмада рассомнинг она юртнинг бетакрор гўзаллигини акс эттирган рангтасвир ва график асарлари намойиш этилмоқда. 

“Ватан манзаралари” туркумидаги ҳар бир асарда табиат гўзаллиги, халқ руҳи ва миллийлик чуқур бадиий ифодасини топган. 

Тадбир нафақат санъат асарларини томоша қилиш, балки юртимиз гўзаллигини янги нигоҳ билан кашф этиш имконини яратаётганлиги билан ҳам аҳамиятлидир.

А.Бўриев, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Санъат орқали ифодаланган юрт гўзаллиги