-

Хитой каллиграфияси нима?

Хитой каллиграфияси нафақат ёзув шакли, балки санъат, фалсафа ва шахсий ифоданинг мукаммал уйғунлигини акс эттирувчи қадимий анъанадир. Оддий ёзувдан фарқли ўлароқ, бунда асосий урғу ахборот етказишга эмас, балки ижодкорнинг ички ҳолати, ҳиссиёти ва руҳий дунёсини ифодалашга қаратилади. Мазкур санъат турида тана ҳаракати, онг ва қалб уйғунлиги муҳим аҳамият касб этади.

Тарихи ва ривожи

Хитой каллиграфияси икки минг йилдан ортиқ тарихга эга бўлиб, асосан даосизм ва конфуцийлик каби фалсафий оқимлар таъсирида шаклланган. Бу оқимларда мувозанат ва уйғунлик асосий қадрият сифатида кўрилган. Дастлаб хитой каллиграфияси маълумот етказиш воситаси сифатида юзага келган бўлса-да, кейинчалик шахсий етуклик, маънавий камолот ва руҳий покликни ифодаловчи муҳим санъат турига айланди. Қадимда Чин зиёлилари ва зодагонлари учун каллиграфия илмини мукаммал эгаллаш фазилат саналган. Каллиграфия шунчаки чиройли ёзув эмас, балки инсон маънавиятини очиб берувчи санъат тури ҳисобланган.

Асосий унсурлари

Хитой каллиграфияси ҳар бири махсус эътибор талаб қиладиган уч асосий унсур – мўйқалам, сиёҳ ва қоғоздан яралади.

Мўйқалам – турли узунлик ва қаттиқликда бўлиб, ҳар бир тури ўзига хос техника, услуб касб этади.

Сиёҳ – асосан қора рангда бўлиб, махсус сиёҳ тошида суюлтирилади.

Қоғоз – каллиграфияга мос махсус юмшоқ қоғоз тавсия этилади. Бу қоғоз сиёҳни яхши сингдиради ва чиройли чизиқлар яратиш учун қулай.

Услуби ва хусусияти

Хитой каллиграфиясида бир неча асосий услуб мавжуд:

1. Каишу (анъанавий ёзув) – энг аниқ ва тартибли услуб.

2. Лишу (расмий ёзув) – тўртбурчак шаклдаги ҳарфлар билан ажралиб туради, расмий ҳужжатларда кенг қўлланади.

3. Хингшу (ярим эркин ёзув) – ҳарфлар бироз эркин ёзилади, аммо изчил тузилишга эга.

4. Цао-шу (эркин ва тезкор ёзув) – энг ижодий услуб бўлиб, бунда чизиқлар эркин ва динамик тарзда ҳаракатланади.

Фалсафий маъноси

Хитой каллиграфияси нафақат эстетик гўзаллик, балки чуқур фалсафий ғояларни ҳам ифодалайди. Ҳар бир иероглиф ички энергия ва маънони ўзида мужассам этади. Масалан,「人」(рен) – нафақат инсонни англатувчи белги, балки инсоний фазилат, мувозанат ва уйғунлик тимсоли сифатида талқин қилинади.

Шунингдек,「道」(дао) – «йўл» иероглифи даосизм фалсафасидаги доимий ҳаракат ва уйғунликни англатади. Мўйқалам ҳаракати бу ғояни янада чуқурроқ очиб беради: чизиқлар қаттиқ ва кескин эмас, балки табий равишда оқиб бориши муҳим. Бу жараён ижодкорнинг ички дунёси, сабр-тоқати ва руҳий уйғунлигини акс эттиради.

Каллиграфияда «мўйқалам энергияси» (笔气, биcи) тушунчаси мавжуд бўлиб, чизиқлар орқали ижодкорнинг руҳий энергиясини акс эттиради. Тажрибали каллиграфлар ҳар бир чизиқ орқали ўз ҳиссиёти ва фалсафий ғоясини ифодалашга интилади.

Замонавий аҳамияти

Хитой каллиграфияси қадимий санъат бўлса-да, бугунги кунда ҳам аҳамиятга эга. Ўрганиш жараёни диққатни чархлаш, сабр-тоқатни ошириш ва фикрни тўғри жамлашга ёрдам беради. Айниқса, тиббиёт, илм-фан ва санъат каби аниқ эътибор талаб қиладиган соҳаларда фаолият юритувчилар учун каллиграфия жуда фойдали. Сабаби каллиграфия билан шуғулланиш инсон учун ҳаракатни мувофиқлаштиради, мия фаолиятини яхшилайди, стрессни камайтириб, хотиржамлик ҳиссини кучайтиради.

Бугунги кунда кўплаб хитойликлар ва хорижликлар каллиграфияни медитация усули сифатида қўллаб, бу санъатдан тинчлик ва руҳий хотиржамликка эришиш воситаси сифатида фойдаланмоқда.

Нозимбек Мардонов тайёрлади. ЎзА

Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Санъат, фалсафа ва маҳорат уйғунлиги