Самарқанд давлат университети Муҳандислик физикаси институтида ЮНEСКОнинг Коинот тадқиқотлари қўмитаси (COSPAR - Committee on Space Research), АҚШ Миллий аэронавтика ва коинот бошқармаси (NASA), Франциядаги космик об-ҳаво халқаро ташкилоти (ISWI), шунингдек, АҚШдаги қуёш-ер физикаси бўйича илмий қўмита, халқаро радиотехника иттифоқи ҳамкорлигида “COSPAR Capacity Building Workshop” халқаро илмий семинар бошланди.

Халқаро семинарда АҚШ, Франция, Ҳиндистон, Швейцария, Испания каби давлатлардан ўндан ортиқ олимлар ўз маърузалари билан иштирок этмоқда.

Икки ҳафта давом этиши белгиланган семинарда магистр, докторант ва тадқиқотчилардан жами 40 номзод тингловчи сифатида саралаб олинган. Уларнинг 20 нафари юртдошимиз бўлса, қолганлари АҚШ, Ҳиндистон, Туркия, Миср, Озарбайжон, Малайзия, Покистон, Шри-Ланка, Жазоир, Қозоғистон, Тожикистон каби 11 давлат вакилларидир.

– Мазкур халқаро семинар ривожланаётган мамлакатлар олимлари ва тадқиқотчилари учун жуда муҳим, – дейди ЮНEСКОнинг космик тадқиқотлари қўмитаси (COSPAR) раиси, профессор Карлос Габриел. – Чунки, COSPAR илм-фан билан шуғулланиш имкониятларини янада оширишга ҳаракат қилади. Самарқанд давлат университети юқори илмий салоҳиятга, бой моддий- техник базага эга. Шунинг учун ҳам анжуманни Самарқандда ўтказишга қарор қилдик. Мазкур анжуман Марказий Осиёда илк бор ўтказилмоқда. Анжуман сабаб Ўзбекистон COSPARнинг 70 та давлати рўйхатига киритилди.  

Самарқанд давлат университети халқаро ҳамкорлик бўйича проректори Акмал Ахатов анжуман очилишидаги кириш сўзида қайд этишича, ЮНEСКОнинг Коинот тадқиқотлари қўмитаси Самарқанд давлат университетида қуёш чақнашларини қайд қилувчи радиоспектрометр қурилмасини ўрнатиш ва уни халқаро радиоспектрометрлар тармоғига улашни қўллаб-қувватламоқда.  

– Бу жуда муҳим қурилма бўлиб, унинг ёрдамида магнит бўронларининг мустақил прогнозини амалга ошириш мумкин. Айни вақтда магнит бўронларининг частотаси қуёш фаоллигининг кўтарилиш босқичи туфайли сезиларли даражада ортганлиги бу қурилманинг аҳамиятини янада оширади, – деди А.Ахатов.

Семинар давомида СамДУ Ядро физикаси ва астрономия ўқув-илмий марказида муҳандис- олимлар томонидан қуёш радиоспектрометр қурилмаси ва радиоантеннанинг ўрнатилиши ва халқаро тармоқга уланиши режалаштирилган.

Халқаро илмий семинарда маъруза ва амалий машғулотлар дунёнинг етакчи илмий марказлари профессорлари томонидан амалга оширилмоқда.

Ғ.Ҳасанов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
СамДУда қуёш чақнашларини қайд қилувчи радиоспектрометр ўрнатилади