Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Адиз Бобоев зиёлилар ва тарихчи-олимлар билан учрашувда шу саволни ўртага ташлади.

— Самарқанд дунёдаги энг қадимий шаҳарлардан бири ҳисобланади, аммо бу тарихни кўрсатиб берадиган жойларимиз саноқли, — деди ҳоким. – Кўплаб тарихий манзиллар, ҳатто Амир Темур саройининг жойлашиш жойи ҳам комплекс тадқиқ қилинмаган. Биз тарихимизни тиклашимиз, археологик объектларни топиб, реставрация қилишимиз керак.

Учрашувда тарих фанлари номзоди, доцент Маҳмуд Насруллаев, Самарқанд археология институти директори Мўминхон Саидов ҳали тўлиқ ўрганилмаган археологик объектлар, диёримизда яшаб ўтган буюк инсонлар қабрлари, Амир Темур арки ва жойлашган жой ҳақида маълумот берди. Илмий тадқиқ этиш юзасидан таклифлар, уларни ўрганиш жараёнида дуч келинаётган муаммолар айтилди.

А.Бобоев барча таклиф ва фикрлар ўрганиб чиқилиши, бу каби учрашувлар тез-тез ўтказиб турилишини билдирди.

Ғ.Ҳасанов, А. Исроилов (сурат), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқанднинг тарихи тўлиқ ўрганилганми?