Ватанимиз мустақиллигининг ўттиз тўрт йиллиги Самарқанд вилоятида ҳам кенг нишонланмоқда. Асосий байрам тадбирлари Самарқанд шаҳридаги Алишер Навоий номли марказий истироҳат боғи “Мўъжиза” амфитеатрида ўтказилди.

Маросим аввалида Самарқанд вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи А.Бобоев сўзга чиқиб, тадбир қатнашчилари ва бутун вилоят аҳлини энг улуғ, энг азиз байрам билан табриклади.

Вилоят раҳбари амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг натижасида аҳоли турмуш даражаси юксалиб бораётганига эътибор қаратди.

Қайд этилишича, тегишли дастурларнинг самарали амалга оширилиши туфайли жорий йилнинг биринчи ярмида вилоят ялпи ҳудудий маҳсулоти 50,7 триллион сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 7 фоизга ўсди. Йил бошидан буён 340 та янги саноат корхонаси ташкил этилиб, уларнинг умумий сони 9156 тага етди. Бу корхоналар томонидан қарийб 30 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиб, 385 миллион долларлик экспорт амалга оширилди.

– Бугунги кунда туризм вилоятимиз иқтисодиётининг асосий тармоқларидан бирига айланди, – деди А.Бобоев. – Соҳага берилаётган эътибор, яратилаётган имкониятлар натижасида сайёҳлар оқими ошди. Йил бошидан буён Самарқандга 1,9 миллион нафар хорижий, 3,8 миллиондан ортиқ маҳаллий сайёҳ ташриф буюрди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 50 фоизга кўп деганидир. Йил бошидан буён туризм хизматлари экспорти 427 миллион АҚШ долларини ташкил этиб, туристларнинг ўртача қолиш куни 3,5 кунга узайди.

Вилоятда хорижий сайёҳларга сифатли хизмат кўрсатиш мақсадида 20 минг ўринли 184 та  меҳмонхона, 468 та оилавий меҳмон уйи, 138  та хостел  фаолият кўрсатмоқда. Йил якунигача яна 260 ўринли 3 та меҳмонхона, 100 ўринли 10 та меҳмон уйи фойдаланишга топширилади.

Йил бошидан буён вилоятимизда туризмни кенг оммалаштиришга қаратилган 30 дан ортиқ халқаро фестиваллар, маданий тадбирлар ўтказилди. Ургутдаги Терсак ва Омонқўтон, Нурободдаги Оқсой маҳаллаларига “туризм қишлоғи” мақоми берилди. Йил якунига қадар яна 5 та қишлоққа шундай  мақом берилади ва вилоятдаги туризм қишлоқлари сони 14 тага етади.

Бу йил вилоятда 123 та ижтимоий соҳа объекти, 20 минг оилага мўлжалланган 340 та турар жой бинолари ва 100 дан ортиқ бошқа иншоотлар қурилмоқда. Самарқанд шаҳридаги темирйўл орти ҳудудида реновация дастури асосида 3 мингга яқин эски уй-жойлар ўрнида 100 минг аҳолига мўлжалланган замонавий аҳоли массиви қурилиши бошланди. Бу ерда ақлли технологиялар асосида кўп қаватли тураржойлар, ижтимоий соҳа объектлари, аҳоли учун барча қулайликларга эга бўлган инфратузилма яратилмоқда.

Самарқанд шаҳри ва Ургут туманини боғловчи 55 километр янги темирйўл тармоғи, 2 та вокзал қурилгани Мустақиллик байрамида ургутликлар учун жуда катта совға бўлди. Умумий қиймати 83,7 млн. АҚШ доллари бўлган мазкур лойиҳа жуда қисқа фурсатда амалга оширилмоқда. Бу темирйўлнинг қурилиши Ургут тумани аҳолиси ва тадбиркорларига жуда катта имконият ва қулайликлар яратиб, ҳудуд ривожига хизмат қилади.

Халқимизнинг энергияга бўлган эҳтиёжини қондириш, бу борада қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш мақсадида юқори қувватдаги шамол ва қуёш электр станциялари  барпо этилмоқда.

Жумладан, айни пайтда Нуробод туманида “Acwa Power” компанияси томонидан 1000 мегаватли  2 та қуёш фотоэлектр станцияси қуриш лойиҳаси амалга оширилмоқда. 2027 йилда ишга туширилиши режалаштирилган мазкур станцияларда йилига ўртача 2 миллиард киловат электр энергияси ишлаб чиқарилиб, 360 минг нафар аҳолининг электр таъминоти яхшиланади.

Пайариқ, Жомбой ва Булунғур туманларида эса Хитой Халқ Республикасининг “Универсал энержи” компанияси томонидан жами қуввати 500 мегават бўлган шамол электр станциялари қурилмоқда. Бунинг учун Хитойдан 80 та шамол турбиналари олиб келинмоқда. Лойиҳани келгуси йил якунига қадар фойдаланишга топшириш белгиланган.

Бугунги кунда вилоятда аҳолининг яшил майдонлар, хиёбонлар ва спорт майдончаларига бўлган эҳтиёжи ҳам ортиб бормоқда. Шунга асосан Самарқанд шаҳридаги собиқ ҳарбий госпиталнинг 5,4 гектар ер майдонида болалар ва яшил жамоат парки, Ватанпарвар маҳалласида 7 гектар майдонда “Ватанпарвар боғи” ҳамда истироҳат боғи, Сўғдиёна массивидаги 3 гектар майдонда эса “Оила боғи” ташкил этилмоқда.

Маросим “Ватан учун, миллат учун, халқ учун” деган эзгу ғояни ўзида мужассам этган катта концерт дастури билан давом этди.

Мустақиллик байрами тантаналари вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида давом этмоқда.

Ғ.Ҳасанов, А.Исроилов (сурат), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқандликлар байрамни муносиб ютуқлар билан нишонламоқда