13–18 апрель кунлари Туркманистоннинг Ашхобод шаҳрида ўтказилган Халқаро очиқ математика фан олимпиадаси (“OMOUS–2025”)да Самарқанддаги Ўзбекистон – Финландия педагогик институтининг тўрт нафар талабаси ҳам муваффақиятли иштирок этди.

Дунёнинг турли давлатларидан 600 нафардан ортиқ талаба қатнашган мусобақанинг индивидуал беллашувларида Эрали Бойқобилов кумуш, Эъзоза Илҳомова эса бронза медалини қўлга киритди. Шунингдек, жамоавий баҳсларда ҳам самарқандлик талабалар муваффақият қозонди. 

– Бундай халқаро мусобақалар нафақат шахсий салоҳиятни оширади, балки бир-бирини қўллаб-қувватлаш ва жамоавий ғалабага эришиш руҳини шакллантиради, – дейди Эрали Бойқобилов. – Бу натижа бизни доим қўллаб-қувватлаган устозларимиз ва институтимиз раҳбариятининг хизматлари маҳсулидир.

Ғ.Ҳасанов, ЎзА мухбири

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқандлик талабалар Ашхободда зафар қучди