Давлатимиз раҳбарининг куни кеча эълон қилинган фармонига кўра, Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳи давлат мукофотлари билан тақдирланди.

Мукофотланганлар орасида Самарқанд вилоятидан беш нафар соҳа фидойиси борлиги самарқандлик тиббиёт ходимларига фахр ва ғурур бағишлади.

Жумладан, Республика тез тиббий ёрдам марказининг Пайариқ тумани бўлими “Челак” пункти ҳайдовчиси Исоқул Ғаффоров ва Нуробод тумани тиббиёт бирлашмасининг болалар бўлими мудири Зебо Суярова II даражали “Соғлом авлод учун” ордени билан, Иштихон тумани соғлиқни сақлаш бўлими мудири Суннатилла Сафаров II даражали “Саломатлик” ордени билан, Булунғур тумани тиббиёт бирлашмаси бош ҳамшираси Феруза Яхшиликова “Соғлом турмуш” медали билан, Қўшработ тумани кўп тармоқли марказий поликлиникаси патронаж дояси Севара Темирова “Шуҳрат” медали билан тақдирланди.

[gallery-26162]

Бугун вилоят ҳокимлигида ушбу мукофотларни топшириш маросими ўтказилди.  

Самарқанд вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Адиз Бобоев соҳа фидойиларини касб байрами ва юксак давлат мукофотлари билан табриклади.

– Сизларнинг машаққатли меҳнатингиз, халқимиз саломатлигини сақлаш йўлида қилаётган саъй-ҳаракатларингиз давлатимиз эътиборида. Президентимиз томонидан бу фидокорона хизматларингиз эътироф этилиши бунинг ёрқин далилидир, – деди вилоят раҳбари.

Тадбирда тиббиёт ходимларига ҳурмат ва эҳтиром кўрсатилиб, давлат мукофотлари тантанали топширилди.  

– Президентимизнинг аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати ва самарадорлигини оширишга қаратилган ислоҳотлари туфайли жорий йилда Иштихон туманида бирламчи тиббиёт муассасалари фаолияти такомилаштирилди, – дейди Иштихон тумани соғлиқни сақлаш бўлими мудири, II даражали “Саломатлик” ордени соҳиби Суннатилла Сафаров. – Оилавий шифокорлик пунктлари қайта ташкил этилиб, марказлаштирилди ва аҳолига бирламчи тиббий хизмат кўрсатишда рақамли тизим йўлга қўйилди. Самарқанд давлат тиббиёт университети ва вилоятдаги тиббий марказлар кўмагида аҳоли хатловдан ўтказилиб, саломатлиги бўйича зарур маълумотлар шакллантирилди. Бугун туманимиздаги ҳар бир маҳалла, ҳар бир поликлиника бўйича аҳолининг саломатлик ҳолати юзасидан аниқ хулосаларимиз бор, ким, қандай тиббий ёрдамга муҳтожлигини яхши биламиз ва шу асосида уларга хизмат кўрсатяпмиз. Ана у ишларга қўшган озгина ҳиссам эътироф этилиб, юксак давлат мукофотига лойиқ кўрилганимдан хурсандман.

Ғ.Ҳасанов, А.Исроилов (сурат), ЎзА мухбирлари

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқандлик беш нафар тиббиёт ходими давлат мукофотларига сазовор бўлди