Аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш мақсадида Самарқанд вилоятида ҳам 11 ёш тоифаси бўйича беш йўналишда жисмоний тайёргарлик даражаси спорт синовлари қабул қилинмоқда.

Вилоят спорт бошқармасининг маълумотларига кўра, жорий йилнинг март-апрель ойларида 7 ёшдан 17 ёшгача, апрель-май ойларида 18 ёшдан 29 ёшгача, август-сентябрь ойларида 30 ёшдан 49 ёшгача, октябрь-ноябрь ойларида 50 ва ундан катта ёшдаги шахслардан ҳамда давлат органлари ва ташкилотларида фаолият юритаётган ходимлардан мураккаблик даражасини ҳисобга олган ҳолда ихтиёрий ва махсус талаблар асосида спорт синовлари олинмоқда.

Спорт синовларини топширган фуқароларнинг таҳлилий маълумотларини ягона электрон базада юритиш амалиётини жорий этиш мақсадида my.sport.uz платформасида “Sport sinovlari” ахборот тизими ишга туширилган бўлиб, узоқ ва қисқа масофага югуриш, юриш, баскетбол саватчасига тўп киритиш, узун ва қисқа масофага сакраш, граната улоқтириш каби спорт машғулотларини бажарган иштирокчилар баҳолаб борилмоқда.

– Давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 16 июндаги “Аҳолининг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш тизимини жорий этишнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳамда “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини амалга оширишга оид давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида март-апрель ойларида вилоятдаги 368 минг нафар ўқувчидан спорт синовлари қабул қилинди, – дейди вилоят спорт бошқармаси бошлиғи вазифани бажарувчи Олим Собиров. – Ушбу спорт синовларининг ихтиёрий ва махсус талаблари маҳалла ва мактаблардаги спорт иншоотларида ўтказилмоқда. Спорт синовларининг махсус талабларини бажарган иштирокчилар “Жисмоний тайёргарлик даражаси” кўкрак нишони ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.

Шунингдек, ғолибларга ишга ёки ўқишга қабул қилинишида жисмоний тайёргарлик талаб этиладиган амалий машғулотларда устунликка эга сертификатлар берилиб, махсус талабларни бажарган 10-11-синф ўқувчилари “Ватан таянчи” ҳарбий отрядларига қабул қилинадиган бўлди.

Ғ.Ҳасанов, А.Исроилов (сурат), ЎзА мухбирлари

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқандлик 368 минг нафар ўқувчи спорт синовлари топширди