Маълумки, шу кунларда жаҳон ҳамжамияти диққати яна бир бор қадимий ва навқирон Самарқанд шаҳрига қаратилган. Маданиятлар чорраҳасида жойлашган ушбу кўҳна кентда БМТнинг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти – ЮНЕСКОнинг 43-сессияси давом этмоқда.
Қайд этиш жоиз, бу тарихий йиғин нафақат Ўзбекистон, балки бутун Марказий Осиё минтақаси учун улкан аҳамиятга эга. Зеро, Самарқандда бундай нуфузли анжуман ўтаётгани диёримизнинг халқаро майдондаги обрўси ва маданий дипломатиядаги ютуқларини ёрқин намоён этмоқда.
Ушбу сессия доирасида дунё давлатлари илм-фанни ривожлантириш, маданий меросни асраш, барқарор тараққиётни таъминлаш ҳамда таълим соҳасидаги ҳамкорликни кучайтиришга доир муҳим мавзуларни муҳокама қилмоқда.
ЎзА мухбири “Дунёга назар плюс” подкаст лойиҳаси орқали сиёсатшунос Шуҳрат Расулнинг ушбу муҳим конференция хусусидаги фикри билан қизиқди.
– ЮНЕСКО бундай сайёр саммитини ҳали Париждан ташқарида ўтказмаган эди. Тузилма 43-сессияси айнан Самарқандда ўтказилиши тарихий воқеа. Бу ҳолат, умуман олганда, юртимиздаги очиқлик сиёсати маҳсули, десам янглишмайман. Зеро, Ўзбекистонда ноёб тарихий мажмуалар бисёр ва ўлкамиз дунё маданияти бешикларидан ҳисобланади.
Айтиш керак, Самарқанд, Бухоро, Хива ёки Тошкентнинг мавқеи жаҳондаги энг қадимий шаҳарлар билан бир сафда туради ва айнан шу маданий, тарихий қудратимиз бутун дунёни чорлайди. Яна бир гап: бу ерда давлатимиз раҳбари, ҳукуматимизнинг ҳам ташаббуси алоҳида аҳамиятга эга. Уларнинг саъй-ҳаракати билан ўзига хос тарихий воқелик юз берди.
Кўрсатувнинг тўлиқ шаклини ЎзА “YouTube” каналида кўришингиз мумкин.
<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/e2Z3x3YQmkA?si=Yw_kp3AJCexEkbq2" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Ў.Алимов, Д.Ҳакимов,
И.Исматов (видеомуҳандис),
ЎзА