Президент ташрифидан сўнг...

Президент Шавкат Мирзиёев 25 ноябрь куни Самарқанд вилоятига ташрифи чоғида Рақамли соғлиқни сақлаш маркази ҳамда Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Самарқанд филиаллари билан танишган эди Бу юрак-қон томир касалликларини эрта аниқлаш ва юқори технологияли тиббий хизматларни ривожлантиришга қаратилган устувор сиёсатни яна бир бор намоён этди.

Тубдан янгиланган Самарқанд минтақавий Кардиология маркази 52 миллиард сўмлик реконструкция ва жиҳозлаш ишларидан сўнг 100 ўринли, 262 турдаги замонавий ускуналарга эга шифо масканига айланган. Мобиль диагностика тизими орқали “мобиль ангиограф” хизматидан 7 мингдан ортиқ бемор фойдалангани ҳам соҳадаги инновацион ёндашувдан дарак беради.

Марказ директори Хушнуд Низомов билан суҳбатда мутахассис марказнинг бугунги имкониятлари, янги жорий этилган рақамли технологиялар, хусусан, D-мед тизимининг афзалликлари, шунингдек, Президент томонидан берилган топшириқлар юзасидан атрофлича маълумот берди.

Марказдаги шароит, амалга оширилаётган юқори технологияли операциялар сони, кадрлар тайёрлаш жараёни ва келгуси режалар ҳақида батафсил маълумотни айнан шу видеосуҳбат орқали кўриб олишингиз мумкин.

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/PwYJTKkHB7k" title="Samarqandda zamonaviy kardiologiya markazi: yangi bosqich va mutaxassis fikri" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Беҳруз ХУДОЙБЕРДИЕВ,

Искандар ИСМАТОВ (видео), ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқандда замонавий кардиология маркази: янги босқич ва мутахассис фикри (+видео)