Самарқанд шаҳрида давом этаётган ЮНЕСКО Бош конференцияси 43-сессиясининг бугунги мажлислари давомида ташкилотга янги сайланган Бош директор Холид Аҳмад ал-Ананийнинг инагурация маросими ўтказилди.

Шу йилнинг 6 октябрь куни ўтказлган ЮНЕСКО Ижроия қўмитасининг 222-сессиясида Бош директорликка овоз беришда мисрлик таниқли олим, сиёсий арбоб Холид Аҳмад ал-Ананий энг кўп овоз олган эди. 6 ноябрь куни эса Бош конференция 43-сессияси доирасида унинг номзоди ташкилотга аъзо давлатлар вакиллари томонидан ҳам маъқулланди ва Аҳмад ал-Ананий ЮНЕСКОнинг Бош директори этиб сайланди. У ЮНЕСКОнинг 12-бош директори, араб миллатига мансуб илк раҳбари сифатида тарихда қоладиган бўлди.

Маросимда Холид Аҳмад ал-Ананий тантанали қасамёд қилди ва ташкилот раҳбари сифатида амалга оширадиган ишлари, ЮНЕСКО мақсад ва анъаналаридан келиб чиқиб, олдига қўйган режалари ҳақида сўз юритди.  

[gallery-26184]

– Аввало, менинг номзодимни қўллаб-қувватлаган барча давлатлар вакилларига миннатдорлик билдираман ва ушбу тарихий маросим қадимий ва боқий Самарқандда ўтаётганидан хурсандман, – деди ЮНЕСКО Бош директори Аҳмад ал-Ананий. – ЮНЕСКОнинг Самарқанд мезбонлигидаги 43-сессияси жуда юқори савияда ташкил этилгани учун Ўзбекистон раҳбариятига ҳам миннатдорлик билдираман. ЮНЕСКО инсонлар учун ташкил этилган ва уларнинг манфаатларига хизмат қиладиган ташкилот, бундан буён ҳам шундай бўлиб қолади, албатта. Мен ташкилот раҳбарлигига сайлов кампанияси даврида 65 давлатда бўлдим, ташкилотимиз мақсадларидан келиб чиқиб, уларнинг сиёсати билан танишдим ва ўз ғояларимни билдирдим. Энди раҳбар сифатида яна бошқа давлатлар билан ҳам яқиндан танишиб чиқаман. Мен ишонаман, биз биргаликда ишлаб ЮНЕСКОнинг халқаро майдондаги обрў-эътиборини янада оширамиз, ташкилотга аъзо давлатлар ҳаётида ўз ўрнимизни янада мустаҳкамлаймиз. ЮНЕСКОнинг миссиясини мен профессор сифатида таълим, одамларга имконият бериш, мисршунос олим сифатида аждодларимиз ҳаёти, меросини ўрганиш, музей директори ва гид сифатида маданиятнинг ҳақиқий маъносини одамларга англатиш, сиёсатчи сифатида қийин ва мураккаб вазиятларда дунё халқлари манфаатларига бирдек хизмат қилувчи қарорлар қабул қилишда, деб ҳис қиляпман. Биз қатъият, ишонч ва умумий меҳнат орқали ўз олдимизга қўйган мақсадлар сари ҳаракат қиламиз.  

Тадбирда Бош конференция 43-сессияси раиси Хондкер Муҳаммад Талха, ташкилот Бош директори ўринбосари, котибият раҳбари ва давлатлар вакиллари Аҳмад ал-Ананийни табриклаб, унинг фаолиятига муваффақият тиладилар.

Маросимда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева сўзга чиқиб, ЮНЕСКО Бош директори Аҳмад ал-Ананийни табриклади ва Ўзбекистон раҳбарияти унинг ташкилот раҳбари сифатидаги ташаббусларини қўллаб-қувватлашини билдирди.  

Ғолиб Ҳасанов, Алишер Исроилов (сурат), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқандда ЮНЕСКО янги Бош директори инагурация маросими ўтказилди