Самарқанд шаҳрида "Ўзбекистон майизини дунёда энг харидоргир даражага олиб чиқиш" мавзусида тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Тадбир Халқ банки, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилди.

Унда майизчилик соҳасида фаолият юритаётган фермерлар, экспортчилар, қайта ишловчи корхоналар, хорижий экспертлар ҳамда тегишли давлат идоралари ва тижорат банклари вакиллари иштирок этди.

Мулоқот давомида Президент фармон ва қарорларида белгиланган вазифаларнинг амалий ижроси, жаҳон бозоридаги майизга оид сўнгги тенденциялар, Ўзбекистоннинг бу соҳадаги рақобатбардошлиги кенг муҳокама қилинди. Майиз экспортини кенгайтиришда учраётган муаммолар, уларнинг ечимлари, Қўшработ майизининг ўзига хос хусусиятлари ва халқаро бренд сифатидаги салоҳияти ҳам эътиборда бўлди. Европага экспорт қилишдаги илғор тажрибалар таҳлил қилинди.

Бугунги кунда мамлакатимизда мавжуд 90 минг гектар майизбоп узумзорларнинг 65 фоизи, шунингдек умумий майиз экспортининг ҳам 65 фоизи Самарқанд вилояти ҳиссасига тўғри келади. Шу боис, соҳага тизимли ёндашувни таъминлаш мақсадида Қўшработ тумани базавий туман этиб белгиланди ва "Qo‘shrabot–Agro Star" МЧЖ ташкил қилинди. Мазкур жамият фаолияти Иштихон, Ургут ва Хатирчи туманларини ҳам қамраб олади. Лойиҳа доирасидаги молиявий ва инвестицион қўллаб-қувватлаш учун Халқ банки масъул этилган.

Қўшработ туманида замонавий агросаноат мажмуаси ташкил этиш режалаштирилган бўлиб, у узум етиштириш, қуритиш, лаборатория синовлари, қайта ишлаш, қадоқлаш ва маҳаллий ҳамда хорижий бозорларга миллий бренд сифатида чиқаришни ўз ичига олади.

Тадбирда Халқ банки томонидан соҳани молиявий қўллаб-қувватлаш механизмлари, кредитлар ва бошқа молиявий хизматлар ҳақида батафсил маълумотлар тақдим этилди. Очиқ мулоқот доирасида савол-жавоблар, тақдимотлар, фикр алмашувлари, шунингдек "G2B" (давлат–бизнес) ва "B2B" (бизнес–бизнес) учрашувлари ҳам ташкил этилди. Бу эса истиқболли ҳамкорликларни йўлга қўйиш учун муҳим имконият бўлди.

ЎзА

French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқандда тадбиркорлар билан майиз экспорти бўйича очиқ мулоқот ўтказилди