Давлат хавфсизлик хизматининг Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан бошқа мутасадди идоралар билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди. Унда Пахтачи туманидаги хусусий корхона раҳбари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йилдаги “Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида кўрсатилган зарур ҳужжатларни расмийлаштирмасдан, қарор талабларига зид равишда, техник шартда кўрсатилган лойиҳадан ташқари ўзбошимчалик билан алоҳида газ қувури ўтказиб, табиий газдан фойдаланиш қоидаларини бузган ҳолда оҳак ишлаб чиқариш билан шуғулланиб келаётганлиги аниқланди.

“Ўзэнергоинспекция”нинг Самарқанд вилоят бўлими томонидан берилган хулосага кўра, мазкур корхона 387245 м3 табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келганлиги натижасида давлат манфаатларига 580 млн сўмлик зарар етказгани маълум бўлди.  

Ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 169-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ЎзА

French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқандда табиий газдан ноқонуний фойдаланиб, оҳак ишлаб чиқарган хусусий корхона аниқланди