Бу йил юртимизда Имом Мотуридий таваллудининг 1155 йиллиги кенг нишонланмоқда. Давлатимиз раҳбарининг бу ҳақдаги қарорида Самарқанд шаҳридаги Абу Мансур Мотуридий мажмуасини қайта таъмирлаш ва ободонлаштириш белгиланган. Айни пайтда мажмуа ва унинг атрофида, қадимий Чокардиза қабристони ҳудудида қурилиш-ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.

Бу жараёнда Чокардиза қабристонида дафн этилган кўплаб улуғ аллома ва уламолар меросини ўрганишга ҳам алоҳида эътибор берилмоқда. Жумладан, буюк фақиҳ, ислом ҳуқуқшунослигининг мукаммал асари ҳисобланган “Ҳидоя” китоби муаллифи Бурҳониддин Марғиноний дафн этилган жойни аниқлаш борасида ҳам тадқиқотлар олиб борилди.

Тарихий манбаларда Буҳониддин Марғиноний 1123 йилда Фарғона вилоятининг Риштон қишлоғида туғилгани, сўнгра Марғилон шаҳрида яшагани, ҳаётининг асосий қисми Самарқанд шаҳрида ўтиб, 1197 йилда вафот этгач, Чокардиза қабристонида дафн этилгани қайд этилади. Алломанинг сўнгги манзили Чокардизада эканлиги маълум бўлса-да, унинг қабри қаерда жойлашганлиги тўғрисида бирор белги йўқ эди.

– Тарихий китоблар ва айрим олимларнинг тадқиқотларида Бурҳониддин Марғиноний қабри Чокардизанинг қайси ҳудудида эканлиги ёзилган бўлса-да, асрлар давомида, турли сиёсий тузумлар оқибатида бу ерга етарли даражада эътибор қаратилмагани ва қабристон ҳудудигача уй-жой қилиб олингани учун қабр ўрнини аниқлаш имкони йўқ эди, – дейди Самарқанд археология институти директори Мўминхон Саидов. – Бу йил Имом Мотуририй таваллудининг 1155 йиллиги муносабати билан ҳудудда кенг кўламли бунёдкорлик, ободонлаштириш ишлари бошлангач, республикамиз раҳбарияти ва вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан қадимий Чокардиза қабристони ҳудудида Бурҳониддин Марғиноний қабрини аниқлаш борасида археологик изланишларга киришдик. Бунда бизга манбашунос олим, ота-боболари шу ҳудудда яшаган, аллома ҳақида кўплаб тарихий манбаларга эга Комилхон Каттаев яқиндан ёрдам берди. Олимнинг қўлидаги тарихий материаллар ва ота-боболаридан эшитган маълумотлари асосида қарийб уч ойлик археологик қазишма ишлари натижасида китобларда қайд этилган аллома дафн этилган жойни аниқлашга муваффақ бўлдик. Бу ердан XII асрга оид ғиштлар ва бошқа белгилар топилди.

Археологик тадқиқотларда аниқланган маълумотлар ва манбалар белгиланган тартибда ўрганилгач, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази фатвоси асосида Чокардиза қабристони ҳудудуда Бурҳониддин Марғиноний мақбарасининг қурилиши бошланди.

Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Адиз Бобоев, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Зайниддин Эшонқулов, таниқли олим ва уламолар, вилоят жамоатчилиги вакиллари иштирок этди.

Қуръон тиловат қилиниб, Чокардизада дафн этилган алломалар ёдга олинди. 

Тадбирда юртимизда улуғ аждодларимиз мангу ором топган жойларни обод масканга айлантириш борасида амалга оширилаётган эзгу ишлар эътироф этилди. Эндиликда Чокардизада яна бир буюк бобомиз Бурҳониддин Марғиноний мақбараси бунёд қилиниб, қутлуғ зиёратгоҳга айланиши таъкидланди.

Ғ.Ҳасанов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқандда Бурҳониддин Марғиноний дафн этилган жой аниқланди