-
БМТТД Ўзбекистон томонидан “Танлов масаласи: Одамлар ва сунъий интеллект давридаги имкониятлар” мавзусидаги 2025 йилги Инсон Тараққиёти (ИТ) ҳисоботи Самарқандда ўтказилган БМТ Давлат Хизматлари Глобал Форуми доирасида расмий равишда тақдим этилди. Ҳисоботнинг миллий тақдимоти доирасида юқори даражадаги ҳукумат вакиллари, халқаро ҳамкорлар, илмий-академик муассасалар, фуқаролик жамияти, ёшлар ва халқаро ҳамжамият вакиллари иштирок этиб, глобал таҳлиллар ҳамда уларнинг Ўзбекистон ривожланишига таъсири юзасидан фикр алмашдилар.
Жаҳон миқёсида май ойида эълон қилинган ҳисобот сўнгги 35 йил ичида инсон тараққиётининг кескин секинлашганини таъкидлайди. Ҳисоботда айтилишича, давом этаётган тенгсизликлар ва заиф ривожланишайниқса паст ИТ кўрсаткичига эга мамлакатларда тараққиётга жиддий таҳдид солмоқда. Шу билан бирга, ҳисоботда сунъий интеллект (СИ) борасидаги самарали сиёсат ва инсон марказидаги ёндашув орқали тараққиётни янгиланиш йўлига солиши мумкинлиги қайд этилган.
Глобал контекстда Ўзбекистон сўнгги йилларда салмоқли ютуқларга эришган. 2023 йил ҳолатига кўра,Ўзбекистоннинг ИТ кўрсаткичи 0.740 ни ташкил этди ва бу билан мамлакат юқори инсон тараққиёти даражасига эга давлатлар қаторидан жой олди — 193 та мамлакат ва ҳудудлар орасида 107-ўринни эгаллади. 2000 йилдан буён ИТ кўрсаткичи 22.7 фоизга ошган. Шу даврда ўртача умр кўриш давомийлиги деярли 7 йилга, таълим кўрсаткичлари эса сезиларли даражада ошган. Ҳар бир кишига тўғри келадиган ялпи миллий даромад (ЙМДД) эса 25 фоиздан кўпроққа кўтарилган.
Ўзбекистонда рақамли трансформация миллий ислоҳотлар пойдеворига айланган бир пайтда, ҳисоботда келтирилган асосий хулосалар мамлакат учун айни муддао бўлиб хизмат қилмоқда.
“Ўзбекистон учун бундай даврда танлов алоҳида аҳамиятга эга,” деди БМТТД Ўзбекистондаги Доимий вакили Акико Фужии. “Мамлакат рақамли трансформация йўлида катта қадамлар ташламоқда. Бу жараёнда ишончли маълумотлар бошқаруви ва инклюзив рақамли инновациялар асосий рол ўйнайди.
Ҳисоботда СИ ва маълумотлардан давлат хизматларини тезкор, ақлли ва фуқаролар эҳтиёжларига мослаштириш йўллари борасида долзарб тавсиялар берилган.”
Ҳисобот сунъий интеллектни инклюзив ва барқарор тараққиётга хизмат қилдириш учун қуйидаги учтаустувор йўналишни белгилайди:
• Одамлар сунъий интеллект билан рақобат қилмасдан, бирга ишлайдиган иқтисодиётни шакллантириш
• Сунъий интеллектнинг барча босқичларида инсон омилини инобатга олиш
• Таълим ва соғлиқни сақлаш тизимларини ХХI аср талабларига мослаштириш
Ҳисоботда ўтказилган сўров натижаларига кўра, инсонларнинг 60 фоизи сунъий интеллект янги иш ўринларини яратишига ишонади, ўрта ва юқори ИТ кўрсаткичига эга мамлакатлар, шу қаторда Ўзбекистон аҳолиси, СИ меҳнат унумдорлигини ошириши ва давлат хизматларини яхшилашига ишонмоқда.
Самарқанддаги тақдимот Ўзбекистоннинг рақамли технологиялар орқали инсон тараққиёти ва инклюзивбошқарувни илгари суриш борасидаги минтақавий етакчи ўрнини яна бир бор тасдиқлади.
Муҳайё Турдалиева, ЎзА