Жорий йил 24 ноябрь куни Самарқанд шаҳрида йўқолиб кетиш хавфи остида турган ёввойи фауна ва флора турларининг халқаро савдоси тўғрисидаги конвенция (CITES) иштирокчилари 20-конференцияси бошланади.
5 декабрга қадар давом этадиган ушбу йирик анжуман дунёнинг турли давлатларидан халқаро ташкилотлар, илмий жамоатчилик ва экологик тузилмалар вакилларини бирлаштиради.
Икки ҳафта давомида иштирокчилар кенг кўламли масалаларни муҳокама қилади. Жумладан, умумий стратегик ва молиявий мавзулар кўтарилади, CITES расмий рўйхатига киритилган турлар савдосини тартибга солиш бўйича аниқ ечимлар изланади.
Конвенцияни амалга оширишни такомиллаштириш, ёввойи табиат ноқонуний савдосига қарши курашиш, табиий ресурслардан барқарор фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилади, турлар ҳолатига таъсир қилувчи янги илмий маълумотлар тақдим этилади.
Г.Сатторова, ЎзА