Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқанд халқаро туризм марказида дор йўли қурилиши бошланди

Самарқанддаги “Silk Road Samarkand” халқаро туризм маркази ҳудуди бўйлаб замонавий дор йўли қурилишига киришилди.

Самарқанд вилояти туризм бошқармасининг маълум қилишича, мазкур лойиҳа ҳудуднинг туристик жозибадорлигини янада ошириш ҳамда меҳмонлар учун қулай ва замонавий транспорт инфратузилмасини яратишга қаратилган.

Лойиҳага кўра, дор йўлининг умумий узунлиги 1700 метрни ташкил этади ва у 35 та кабинадан иборат бўлади. Ҳар бир кабинада 10 нафаргача йўловчини ташиш ва соатига 1500 кишига хизмат кўрсатиш имконияти яратилади. 

Мазкур лойиҳа амалга оширилиши билан халқаро туризм маркази ҳудудида ҳаракатланиш янада қулайлашади ва сайёҳлар учун қўшимча дам олиш, ҳудудни тепадан томоша қилиб, завқланиш имконияти пайдо бўлади.

Ғ.Ҳасанов, ЎзА мухбири