Самарқанд давлат университети Биокимё институтида анъанавий “Озиқ-овқат хавфсизлиги: глобал ва миллий муаммолар” мавзусидаги VII халқаро илмий-амалий анжуман ўз ишини бошлади.

Конференцияда Германия, Россия, Италия, Сербия, Польша, Венгрия, Покистон каби ўндан ортиқ мамлакатдан олим ва тадқиқотчилар, мамлакатимиз озиқ-овқат саноати вакиллари қатнашмоқда. 

БМТнинг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотининг юртимиздаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда ўтказилаётган анжуманда дунё миқёсида кузатилаётган экологик муаммолар, жумладан, сув тақчиллиги, тупроқ деградацияси ва чўлланиш даражаси ошиб бораётган шароитда аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш масалалари, соҳага илмий ёндашув муҳокама қилинмоқда.

***

Самарқанд шаҳридаги “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университетида “Таълим ва касб” халқаро кўргазмаси бўлиб ўтди.

Ёшларнинг касб танлови, таълимдаги йўналишини аниқлаш, ўз истеъдод ва қизиқишларига мос соҳани танлашига кўмаклашиш мақсадида ташкил этилган тадбирда Ўзбекистоннинг етакчи олий таълим муассасалари билан бир қаторда Россия, Туркия, Канада, Жанубий Корея, БАА ва бошқа давлатлардаги 20 дан ортиқ университетлар вакиллари ўз таълим дастурлари, грант лойиҳалари ҳамда халқаро алмашинув имкониятларини тақдим этди. Кўргазма давомида ўқувчилар ва абитуриентлар учун махсус маслаҳат бурчаклари ташкил этилиб, уларга ўқиш, тил ўрганиш, хорижда таълим олиш ҳамда замонавий касблар ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

***

Шу йил 30 октябрдан 13 ноябрга қадар Самарқандда илк бор ўтказиладиган ЮНЕСКО Бош конференциясининг 42-сессиясида доирасида бир қатор анжуман ва семинарлар, маданий тадбирлар ўтказиш кўзда тутилган. 

Жумладан, 6 ноябрь куни Мирзо Улуғбек номидаги Самарқанд давлат архитектура-қурилиш университетида "Ўтмишни асраб, келажакни барпо этиш" мавзусида халқаро семинар бўлиб ўтади.
ЮНЕСКО раҳнамолигида ташкил этилаётган тадбирда барқарор меросни асраш, иқлим ўзгаришининг таъсири, рақамли технологиялар, жамоатчилик иштироки ва шаҳар меросини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади.

***

Пастдарғом туманида яшовчи фуқаролар – С.Т. ва З.Н. Нуробод тумани Юксалиш маҳалласи ҳудудида Ўзбекистон қизил китобига киритилган 7 та ёввойи Зарафшон қирғовулини ноқонуний тарзда овлаганлиги аниқланди. 

Бу ҳаракати билан ҳайвонот дунёсига 288 миллион 400 минг сўм зарар етказган ноқонуний овчиларнинг ҳаракатига ҳуқуқий баҳо бериш ва тегишли чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мурожаат қилинган.

Ғ.Ҳасанов, ЎзА

Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқанд вилояти хабарлари – қисқа сатрларда