Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси Қаҳрамон Қуронбоев Тойлоқ туманида маҳаллаларнинг фаолият самарадорлигини ошириш юзасидан туман раҳбарлари билан учрашув ўтказди.

Мулоқот давомида ўз биносига эга бўлмаган битта маҳалла учун бино қуриш, шунингдек, нуронийлар маскани ва ёшлар маркази ташкил этиш учун уюшма жамғармасидан 4 миллиард сўм маблағ ажратилиши маълум қилинди.  

***

Самарқанд агроинновациялар ва тадқиқотлар институтининг айрим йўналишлари талабалари ўқув ва ишлаб чиқариш амалиётларини хорижда ўтамоқда. Институтнинг халқаро ҳамкорлик бўлими бошлиғи Ҳусниддин Пардаевнинг маълум қилишича, бу йил 132 нафар талаба Германиянинг қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш компанияларига ҳақ тўланадиган ишлаб чиқариш амалиётига юборилди. Шунингдек, 24 нафар талаба “Агрисоол” лойиҳаси доирасида Польшада ҳақ тўланадиган ишлаб чиқариш амалиётини ўтади. Август-октябрь ойларида яна 66 нафар талаба Германияга амалиётга юборилиши режалаштирилган.

Ўтган йили институтнинг 200 нафарга яқин талабаси хорижда амалиёт ўтаган эди.

***

Самарқанд шаҳрида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида маҳалла ёшлари ўртасида 16-21 ва 22-30 ёш тоифасида стритбол бўйича “C” лига мусобақасининг республика босқичи ўтказилди.  

Мусобақа натижасига кўра, 16-21 ёш тоифасида ўғил болалар ўртасида Пахтачи туманининг Сулувқўрғон маҳалласи, хотин-қизлар ўртасида ҳам шу туманнинг Сардоба маҳалласи жамоалари ғолиб бўлди. 22-30 ёш тоифасидаги эркаклар баҳсларида Нарпай туманининг Амир Темур маҳалласи ёшларига тенг келадигани топилмади.  

Мусобақада биринчи ўринни эгаллаган жамоалар маҳалласида универсал спорт майдончалари қуриб берилади.

***

“Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида “Заковат” интеллектуал ўйинининг Самарқанд вилоят босқичи ўтказилди.

16 жамоа қатнашган танловда Пайариқ тумани ёшлари биринчи ўринни қўлга киритиб, республика босқичига йўлланма олди.  

Ғ.ҲАСАНОВ, ЎзА мухбири

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқанд вилояти хабарлари – қисқа сатрларда