Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Адиз Бобоев Ўзбекистон Бадиий академияси раиси Акмал Нур билан давлатимиз раҳбарининг “Тасвирий ва амалий санъат соҳасини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарори ижроси юзасидан Самарқандда олиб борилаётган ишларни муҳокама қилди.

Учрашувда айни пайтда Самарқанд шаҳридан унча узоқ бўлмаган ҳудудда ҳунармандлар ва рассомлар шаҳарчасини ташкил этиш лойиҳаси устида иш олиб борилаётгани таъкидланиб, мазкур маскан самарқандлик ҳунарманд ва рассомларнинг ижодхонаси ҳамда асосий сайёҳлик йўналишларидан бири бўлиши қайд этилди. Адиз Бобоев ва Акмал Нур Самарқандда соҳани янада ривожлантириш чора-тадбирларини ўз ичига олган "Йўл харитаси"ни имзолади.

***

Самарқанд вилояти ҳудудий қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясида Бизнес омбудсман вакиллари томонидан ўтказилган семинар-тренингда инспекция ходимларига давлатимиз раҳбарининг 2024 йил 14 ноябрдаги “Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги фармони мазмун-моҳияти тушунтирилди.

Хусусан, 2025 йил 1 январдан бошлаб, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувлар “Ягона давлат назорати” ахборот тизимида рўйхатга олиш орқали Бизнес-омбудсманни хабардор этган ҳолда ўтказилиши белгилаб қўйилганлиги ва бу тартибга қатъий амал қилиш лозимлиги айтилди.

***

Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети талабалари Татаристондаги Қозон федерал университети томонидан ташкил этилган “Ёзги университет – 2025” ҳамда Осиё университетлари ассоциациясининг “Россия – Осиё – 2025” VII Осиё талабалар форумида иштирок этмоқда.  Форумда самарқандлик талабалар Самарқанд давлат университетида ўқув жараёнлари ва ёшларнинг дарсдан бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун яратилган имкониятлар ҳақида тадқиқотлар, кўргазмалар ўтказмоқда.

***

Самарқандда илк бор 1 –3 август кунлари “Самарқанд оши” халқаро фестивали ўтказилади. Унда маҳаллий ошпазлар билан бирга ўндан ортиқ хорижий давлатнинг маҳоратли ошпазлари иштирок этиши кутилмоқда. Фестивалда Олмалиқ кон металлургия комбинатида махсус тайёрланган катта қозонда 7 тонналик ош тайёрланади.

Ғолиб Ҳасанов,

ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқанд вилояти хабарлари – қисқа сатрларда