Расмий ташриф билан юртимизга келган Венгрия мудофаа вазири Кристоф Салай-Бобровниский бошчилигидаги делегация кеча Самарқандда бўлди.

Меҳмонларни Самарқанд халқаро аэропортида вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи А.Бобоев кутиб олди.  

Венгрия мудофаа вазири шаҳарнинг диққатга сазовор жойларини томоша қилди.

***

Вилоят ҳокимининг 2025 йил 15 апрелдаги қарорига кўра, Самарқанд шаҳри ҳудудидаги жамоат транспорти – автобус, электробус ва трамвайларда қатновларни амалга ошириш учун чекланган тарифлар миқдори бир йўловчи учун тўлов нақд пул орқали амалга оширилганда 3000 сўм, транспорт ва банк картаси орқали амалга оширилганда – бир марталик чекланган тариф миқдори 2000 сўм этиб белгиланди.

Шунингдек, қарорда шаҳардаги барча йўналишларда жамоат транспорти кеч соат 22.00 га қадар, туристик йўналишларда эса соат 23.59 га қатнашини таъминлаш белгилаб қўйилди.  

***

Профилактик ҳисобда турган ҳамда тарбияси оғир уюшмаган ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, касб-ҳунарга ва тадбиркорликка ўқитиш мақсадида 100 нафар ёш учун “Жасорат мактаби” ўқув-йиғинининг навбатдаги мавсумига старт берилди.

Ўн кунлик ҳарбий-ўқув йиғин давомида маънавий-маърифий ва бизнес сабоқлар, жанговар тайёргарлик машғулотлари, психологик, мотивацион тренинглар олиб борилади. Шунингдек, спорт мусобақалари, “Раҳбар ва ёшлар” учрашувлари, диққатга сазовор масканларга саёҳатлар ташкил этилади.

Ғ.Ҳасанов, ЎзА мухбири

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқанд вилояти хабарлари – қисқа сатрларда