Жорий йил 17 октябрь куни Самарқанд шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар хавфсизлик органлари ва разведка хизматлари раҳбарларининг 21-мажлиси ўз ишини бошлайди.

Мамлакатимизда илк бор ўтказилаётган мазкур нуфузли анжуманда Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон хавфсизлик органлари ҳамда разведка хизматлари раҳбарлари иштирок этадилар.

Учрашувга Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раҳбари, генерал-полковник Баҳодир Қурбонов раислик қилади.

Анжуманда иштирокчилар замонавий хавф ва таҳдидлар юзасидан фикр алмашиб, МДҲ давлатлари махсус хизматлари ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга қаратилган долзарб вазифаларни муҳокама қиладилар.

Мажлис ўтказиладиган жой ва кун тартиби 2024 йил 26 ноябрь куни Москва шаҳрида бўлиб ўтган 20-юбилей йиғилишида белгилаб олинган эди.

Учрашув якунида делегациялар раҳбарлари минтақавий хавфсизликни таъминлаш бўйича ҳамкорликнинг устувор йўналишлари ва аниқ вазифаларини белгилаб оладилар.

ЎзА

Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқанд шаҳрида МДҲ давлатлари махсус хизматлари раҳбарларининг 21-мажлиси бўлиб ўтади