Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” биринчи саммити қайси жиҳатлари билан тарихий аҳамиятга эга деб баҳоланмоқда? Ундан қандай узоқ муддатли натижалар кутилаяпти?  “Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Элдор Туляков билан айни масалалар хусусида суҳбатлашдик.

– Самарқанд саммити – Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи ўртасидаги муносабатларда мутлақо янги, тарихий босқични бошлаб берган сиёсий воқеадир, – дея фикрини билдиради Элдор Туляков. – Илк бор тарихда Европа Иттифоқи ва Марказий Осиёнинг барча бешта давлати раҳбарлари битта даврада, битта форматда йиғилиб, стратегик шерикликни шакллантириш масаласида қатъий сиёсий иродани намоён этмоқдалар. Ушбу саммитнинг аҳамиятини тўлиқ англаш учун сўнгги йиллардаги муносабатларнинг эволюциясига назар ташлашнинг ўзи кифоя.

Биринчидан, Марказий Осиёдаги сиёсий ва ижтимоий муҳит тубдан ўзгарди. Яқин қўшничилик, биродарлик ва халқлараро муносабатлар янги, ижобий мазмун билан бойиди. Бу ўзгаришлар натижасида минтақада бирдамлик руҳи кучайиб, халқаро майдондаги нуфузи ортди, дунё ҳамжамияти эътиборини тортди ва турли глобал ҳамда минтақавий субъектлар билан самарали ҳамкорлик имкониятлари кенгайди. Айни пайтда Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи ўртасидаги алоқаларда жиддий сифат ўзгаришлари кузатилмоқда. Сўнгги етти йил ичида ўзаро товар айирбошлаш ҳажми тўрт баробар ошиб, 54 миллиард еврони ташкил этди.

Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқи билан ташқи савдо айланмаси 2024 йил якунига кўра 6,4 миллиард долларга етди, бу эса ўтган йилга нисбатан 5,2 фоизга ўсишни англатади. Мамлакатимизда 1000 дан ортиқ Европа сармояси иштирокидаги корхона фаолият юритмоқда, улар орқали киритилган инвестициялар ҳажми 30 миллиард еврога яқинлашди. “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида белгилаб қўйилган мақсадлар, жумладан, ялпи ички маҳсулот ҳажмини 200 миллиард долларга етказиш, ташқи иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш ва диверсификация қилиш каби йўналишлар Европа Иттифоқининг устувор йўналишлари билан ҳамоҳангдир. Бу эса ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада чуқурлаштириш учун мустаҳкам замин яратади.

Шу боис, Президент Шавкат Мирзиёев "Euronews"га берган интервьюсида таъкидлаганидек, бугунги глобал мураккаб шароитда Европа Иттифоқи билан тенг ҳуқуқли ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик ҳар икки томон учун улкан истиқболларни очиб бермоқда. Саммит доирасида имзоланган Самарқанд декларацияси ушбу муносабатларни институционал даражада мустаҳкамлаб, барқарор ривожланиш, транспорт ва логистика, савдо, “яшил энергетика” ҳамда хавфсизлик соҳаларида узоқ муддатли шерикликни белгилаб беради.

Европа комиссияси Президенти Урсула фон дер Ляйен таъкидлаганидек, бугунги кунда Европа ва Марказий Осиёни кўп асрлик Ипак йўли мероси яна бирлаштирмоқда ва биз буни замонавий, узоқ муддатли ҳамкорликка айлантириш ниятидамиз.

Хавфсизлик муаммолари бугунги кунда нафақат минтақавий, балки глобал миқёсда устувор аҳамият касб этмоқда. Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи умумий таҳдидларга – терроризм, экстремизм, трансмиллий жиноятчилик, наркотрафик ва киберҳавфларга қарши биргаликда ҳаракат қилиш заруратини яхши англамоқда. Шавкат Мирзиёев саммит арафасидаги чиқишида "Минтақавий хавфсизликни таъминлаш ҳар доим Марказий Осиё мамлакатлари учун энг устувор вазифалардан бири бўлиб келган ва шундай бўлиб қолмоқда", дея таъкидлади.

Саммит доирасида хавфсизлик бўйича Европа Иттифоқи билан яқин ҳамкорликни кенгайтиришни назарда тутувчи келишувларга эришиш кутилмоқда. У чегараларни муҳофаза қилиш, ахборот алмашинувини самарали ташкил этиш, киберҳимоя соҳасида тажриба алмашиш ва инсон савдосига қарши курашишни қамраб олади.

Европа Иттифоқи 2021–2024 йиллар давомида ушбу мақсадларда Марказий Осиё мамлакатларига 160 миллион евро миқдорида молиявий ва техник ёрдам ажратди. Шунингдек, Афғонистон билан боғлиқ вазиятда Ўзбекистоннинг прагматик ва конструктив позицияси Европа Иттифоқи томонидан юқори баҳоланмоқда. Урсула фон дер Ляйен таъкидлаганидек, хавфсизлик масаласи ҳам ўзаро ҳамкорликнинг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё мамлакатлари терроризмга қарши курашишда ҳамкорликни кучайтириш ҳамда хавфсизлик бўйича махсус мулоқотни йўлга қўйишни режалаштирмоқда.

– Аҳоли бундай юқори даражадаги саммитлардан қандай амалий натижалар кутиши мумкин?

– Савол жуда ўринли. Зеро, ҳар қандай халқаро келишувларнинг муваффақияти айнан уларнинг фуқаролар ҳаётида қандай намоён бўлиши билан ўлчанади. Самарқанд саммитидан кейин оддий аҳоли учун қатор амалий натижалар кутилмоқда.

Биринчидан, инфратузилма ва транспорт лойиҳалари орқали янги иш ўринлари яратилади. Қурилиш, логистика, хизмат кўрсатиш, IT ва телекоммуникация соҳаларида ишбилармонлик муҳити фаоллашади. Иккинчидан, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган экспортбоп маҳсулотлар Европа бозорига чиқиш имкониятига эга бўлади. Бу маҳаллий тадбиркорликни ривожлантириб, иқтисодий ўсишга ҳисса қўшади. Бу эса яна иш ўринлари ва аҳолимизнинг фаровонлиги, дегани.

Бундан ташқари, Европа Иттифоқининг Erasmus+ дастури орқали ҳар йили юзлаб ёшларимиз Европа университетларида таълим олиш ва малака ошириш имконига эга бўлмоқда. Саммит натижалари ушбу дастурларни янада кенгайтириш, инновация ва илм-фан соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга оширишга йўл очади. Ниҳоят, “яшил энергетика”, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, сув ресурсларини бошқариш бўйича ҳамкорлик лойиҳалари орқали фуқароларимиз тоза ва барқарор атроф-муҳитда яшаш имконига эга бўладилар.

Қисқаси, Самарқанд саммити – фақат дипломатик воқеа эмас, балки ҳар бир фуқаронинг ҳаётига ижобий таъсир кўрсатувчи барқарор тараққиётнинг янги даврини бошлаб берувчи стратегик платформа ҳисобланади.

Абдулазиз РУСТАМОВ, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқанд саммити – Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи муносабатларида янги тарихий босқич