Самарқандда бўлиб ўтган “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” биринчи саммити минтақалараро ҳамкорликни ривожлантиришда муҳим босқич бўлди.

Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институтиз бош илмий ходими Дмитрий Тростянскийнинг сўзларига кўра, ушбу тадбир иштирокчи мамлакатларнинг ўзаро манфаатли ҳамкорликни чуқурлаштириш ва илгари эришилган келишувларни мустаҳкамлашга қаратилган кўп йиллик саъй-ҳаракатларининг авж нуқтаси ҳисобланади. Глобал архитектура жадал ўзгариб бораётган бир шароитда саммит икки минтақа ўртасидаги иқтисодий ва сиёсий мулоқотга янги туртки бера олади.

– Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев саммит арафасида берган эксклюзив интервьюсида Марказий Осиё – Европа Иттифоқи ҳамкорлиги ЕИнинг 27 давлати, жумладан “Катта еттилик”нинг уч давлати ҳамда билан ҳамкорлик учун янги имкониятлар очаётган ноёб платформа эканини таъкидлади.

Европа Иттифоқи транспорт, логистика ва энергетика дастурларига эътибор қаратган ҳолда Марказий Осиё билан ҳамкорлик стратегиясини ривожлантираётганини қайд этиш мумкин. Ушбу ташаббуслар ташқи иқтисодий алоқаларни диверсификация қилиш, минтақа инфратузилмаси ва иқтисодиётига қўшимча инвестиция жалб қилиш имконини беради.

Савдо алоқалари динамикаси ушбу саъй-ҳаракатлар самарадорлигини тасдиқлайди. Сўнгги етти йил ичида Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё ўртасидаги умумий савдо ҳажми 4 баробар ошиб, 54 миллиард еврога етди. Бу ҳамкорлар ўртасидаги ишонч ва стратегик яқинлашув кучайиб бораётгани далоли. Айни ўсиш иқтисодиётнинг бир-бирини тўлдириши билан боғлиқ: Марказий Осиё асосан кимёвий ва минерал маҳсулотлар, металл экспорт қилади. Бу ЕИга экспортнинг 92 фоизини ташкил этади. ЕИдан эса саноат ва транспорт ускуналари, кимёвий маҳсулотлар ва маиший техника (умумий миқдорнинг 70 фоизи) импорти амалга оширилади. Бу саноатни модернизация қилишнинг ҳозирги босқичи ва қиймат занжирига интеграциялашуви учун жуда муҳим.

Ўзбекистоннинг ЕИ билан муносабатида сезиларли ўсиш кузатилади. 2020-2024 йилларда товар айирбошлаш 1,6 баробар кўпайиб, 6,4 миллиард еврога етди. Шу билан бирга, таъкидлаш керак, ЕИга экспорт 4,1 баробар ошди. Алоқаларни мустаҳкамлаш йўлидаги муҳим қадам республикамиз 2021 йил апрелда ЕИнинг Глобал имтиёзлар тизимига қўшилишидир. Натижада 6 000 дан ортиқ турдаги товарни экспорт қилиш учун имтиёзли шарт-шароит таъминланди.

Инвестиция фаоллиги ҳам ўсиш суръатини кўрсатмоқда: Ўзбекистонда Европа капитали иштирокида 1000 дан зиёд корхона муваффақиятли фаолият юритмоқда. Шулардан 610 таси тўлиқ ЕИ инвесторларига тегишли. 2024 йил охирига келиб, Европа компаниялари билан қўшма лойиҳалар қиймати 30 миллиард еврога етди. Ўзбекистоннинг ЕИ мамлакатлари орасида асосий савдо ҳамкорлари Германия (1,2 миллиард доллар), Франция (1,1 миллиард доллар), Литва (599 миллион доллар), Италия (438 миллион доллар) ва Чехия (434 миллион доллар) бўлиб қолмоқда. Бу ютуқлар республиканинг ЕИ билан ҳамкорлигининг стратегик аҳамиятини кўрсатади, ўзаро савдо ва инвестиция янада ўсиши учун мустаҳкам замин яратади.

Шу аснода ЕИ Марказий Осиёнинг барча давлатлари билан ҳамкорликни фаол кенгайтирмоқда. Бу Самарқанд саммитининг асосий мавзуларидан бирига айланди. Учрашув давомида транспорт, рақамли боғлиқлик, стратегик хом ашё, иқтисодиёт ва энергетика хавфсизлиги, шунингдек экологик тоза энергия манбаларига ўтишдаги ҳамкорлик истиқболи муҳокама қилинди. Ушбу ташаббуслар Европа Иттифоқининг бутун минтақа билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва узоқ муддатли ҳамкорлик учун барқарор платформа яратиш истагини акс эттиради.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг нутқида иқтисодий ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Иқтисодий ва технологик модернизацияга инвестиция ҳажми ҳамкорлик самарадорлигининг асосий кўрсаткичи бўлиши кераклигини таъкидлади. Бундай ёндашув ҳамкорликни ривожлантиришнинг прагматик нуқтаи назарини акс эттиради. Бунда минтақанинг узоқ муддатли барқарорлигини таъминловчи аниқ иқтисодий натижаларга устувор аҳамият берилади.

Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан ҳамкорликда ташкил этилиши режалаштирилган Тошкент инвестиция форуми ушбу стратегияни амалга оширишда муҳим майдон бўлади. Президентнинг ЕИ ва МО сармоявий имкониятларига бағишланган алоҳида сессия ўтказиш, шунингдек Ўзбекистонда Европа компаниялари учун Минтақавий саноат парки консепцияси тақдимотини ўтказиш таклифи алоҳида аҳамиятга эга.

Ушбу ташаббуслар стратегик хусусиятга эга бўлиб, бир неча вазифани ҳал қилишга қаратилган: иқтисодий алоқани мустаҳкамлаш, тўғридан-тўғри хорижий инвестиция оқимини рағбатлантириш ва минтақа инфратузилмасини ривожлантириш. Европа компаниялари учун саноат парки Европа технологияси ва стандартини Марказий Осиё иқтисодиётига интеграциялашнинг муҳим воситасига айланиб, иш ўринлари яратиш, минтақанинг рақобатбардошлигини оширишга ҳисса қўшиши мумкин.

Ўзбекистон Президенти мамлакатларимиз иқтисодий манфаатини янада яқинлаштириш бўйича ҳам қатор янги ташаббуслар илгари сурди. Инвестицияни ҳимоя қилиш бўйича кўп томонлама битим имзолаш, “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” қўшма савдо палатасини ташкил этиш, кичик ва ўрта бизнес, айниқса аёллар тадбиркорлигини қўллаб–қувватлаш дастурини ишга тушириш ва Европа стандартига мувофиқ маҳсулотларни сертификатлаш лабораторияларини ташкил этиш шулар жумласидан. Айни чора-тадбирлар хусусий секторни ривожлантириш, минтақа экспорт салоҳиятини ошириш ва ЕИ бозорига киришни осонлаштиришга қаратилган.

Кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш, транспорт йўлакларини ривожлантириш ва муҳим фойдали қазилмалар соҳасидаги ҳамкорлик минтақа иқтисодиётини модернизация қилиш учун шароит яратади. Марказий Осиёнинг ЕИ билан ҳамкорликдаги ролини кучайтиради, барқарор ўсиш учун янги имкониятлар очади, минтақанинг глобал рақобатбардошлигини оширади.

ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқанд саммити – истиқболли анжуман