Самарқанд вилояти транспорт бошқармаси бошлиғи ва “Самарқандйўловчитранс” давлат муассасаси директори Хитой Халқ Республикасига хизмат сафари чоғида “Yutong” компанияси раҳбарлари билан шундай келишувга эришди.

“Самарқандйўловчитранс” давлат муассасаси директори Отабек Абдуллаевнинг қайд этишича, хизмат сафаридан кўзланган мақсад – айни пайтда Самарқанд шаҳридаги йўналишларда аҳолига хизмат кўрсатаётган электробусларда аниқланган айрим техник муаммоларни бартараф этиш ҳамда келгусида бундай ҳолатларга йўл қўймаслик, мазкур замонавий транспорт воситаларидан самарали фойдаланиш ва янгиларини харид қилиш бўлган. Қарийб 12 миллион аҳолига эга Ченжоу шаҳри саноат ҳудудидаги “Yutong” заводида замонавий техника ва технологиялар ёрдамида турли ҳажмдаги автобус ва электробуслар ишлаб чиқарилади. Компания бугунги кунда 30 минг фуқарони иш билан таъминлаган. 

Бугун Самарқанд шаҳар жамоат транспортида ЕТТБнинг “Яшил шаҳар” лойиҳаси асосида харид қилинган 100 дона “Yutong” электробусларидан фойдаланилмоқда. Завод раҳбарлари билан мулоқот чоғида томонлар жамоат транспорти тизимини ривожлантириш учун ҳаракат таркибларини янгилаш, Самарқанддаги электробусларга кўрсатилаётган сервис хизматларини кучайтириш зарурлигини таъкидлади. Шунингдек, Самарқандга дастлабки босқичда 80 дона, кейинчалик эса 250 дона электробус харид қилиш юзасидан фикр алмашилди.

Ғ.Ҳасанов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқанд кўчаларида электробуслар янада кўпаяди