Ўзбекистон Республикасининг бугунги ривожланиши мамлакатимизнинг инсон капиталига миллий тараққиётнинг асосий омили сифатида қараши билан белгиланади. Янги давр ислоҳотлари негизида таълим, маданият, илм-фанни ривожлантириш, ёшларни қўллаб-қувватлаш каби устувор вазифалар мужассам. Шу боис, БМТнинг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти (ЮНЕСКО) билан ҳамкорлик Ўзбекистон учун нафақат дипломатик муносабатлар, балки барқарор ривожланиш давлат стратегиясининг ҳам муҳим бир қисми сифатида алоҳида аҳамиятга эга.

Шавкат Мирзиёевнинг оқилона сиёсати натижасида 2017 йилда Ўзбекистон кенг кўламли ислоҳотлар даврига қадам қўйгандан кейин ЮНЕСКО билан ҳамкорлик янги босқичга кўтарилди. Хусусан, юзлаб таълим муассасалари,  минглаб педагоглар ва  миллионлаб таълим олувчиларни қамраб олган йирик қўшма дастурлар йўлга қўйилди. Мактабларни рақамлаштириш, педагогик таълимни  ривожлантириш, ўқитувчиларнинг узлуксиз малакасини ошириш тизимини шакллантириш ва ўрта таълим сифатини ошириш  жараёнига салмоқли ҳисса қўшган ҳамкорлик дастури имзоланди. 

Бугун Ўзбекистон таълим тизимида улкан ўзгаришлар рўй бераётганини рақамларда ҳам кўриш мумкин. Масалан, мактабгача таълим билан қамров даражаси  27 фоиздан 70  фоизга, олий таълим билан қамров эса  8 фоиздан  38 фоизга ошди. Бу билимлар нафақат шахсий бойлик, балки миллий  стратегик  ресурс сифатида қараладиган янги турдаги фуқаролик жамиятини шакллантириш учун асос яратади. 

ЮНЕСКО билан ҳамкорлик таълим соҳаси ривожлантириш билан бирга маданий меросни сақлаб  қолишга ҳам қаратилган. Самарқанд, Бухоро, Хива ва Шаҳрисабз каби қадимий шаҳарлар ЮНЕСКО Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган. Бу рўйхатдан Ғарбий Тянь-Шань ва минтақамизнинг  ноёб экологик ва биологик  тузилишини ўзида акс эттирувчи Турон саҳролари ҳам жой олган. 

Шошмақом, катта ашула, “Лазги” рақси,  кулолчилик анъаналари,  атлас ва адрас тўқиш каби 20 дан ортиқ номоддий мерос  элементлари жаҳон маданий мероси сифатида тан олинган. Бу ютуқлар Ўзбекистоннинг маданият соҳасидаги сиёсати  ўтмишни сақлаб қолишгагина эмас, балки маданий меросни  жамиятнинг ўзига хослиги, бирлиги ва инсонпарварлилик асосини мустаҳкамлайдиган муҳим ресурс сифатида англашга қаратилганини кўрсатади. 

Шу нуқтаи назардан, ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессияси  Самарқандда ўтказилиши  алоҳида аҳамиятга эга. Бу тарихий воқеа сўнгги 40 йилда биринчи марта Ташкилотнинг Париждаги бош қароргоҳидан ташқарида ўтказилмоқда. Ўзбекистон учун  анжуман майдони сифатида Самарқанднинг танланиши жаҳон ҳамжамиятининг катта ишончи, мамлакатимизнинг  халқаро  мулоқот, ҳамкорлик ва  маданий ҳамжиҳатлик  маскани бўла оладиган давлат сифатида эътироф этилишини англатади. Самарқанд – азалдан цивилизациялар  туташган чорраҳа, билимлар, ғоя ва  маънавий изланишлар маркази бўлиб келган. Ушбу тарихий  шаҳар  Шарқ ва Ғарб, Шимол ва Жанубни бирлаштирувчи  анъаналар рамзи бўлган ва шундай бўлиб қолади. 

Конференциянинг ўтказилиши Ўзбекистонда таълим ва маданиятни ривожлантириш  ички вазифа бўлибгина қолмай,  умумий келажакка ҳисса қўшиш ҳам деганидир.  Барқарор ривожланиш, маданий меросни асраш, рақамли  таълим имкониятларини кенгайтириш,  ёшларни ёлғон ахборотдан ҳимоя қилиш,  гендер тенглик,  хотин-қизлар етакчилигини қўллаб-қувватлаш, иқлим барқарорлиги ҳамда  илм-фан ва инновациялар соҳасида халқаро  ҳамкорлик масалалари анжуман кун тартибидан ўрин олди. Ушбу барча йўналишлар Ўзбекистоннинг миллий устувор мақсадларига мос келади. 

Шуни алоҳида қайд этиш жоизки, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг  конференция очилишида иштирок этиши таълим, маданият ва илм-фан ижтимоий  сиёсат  соҳалари бўлибгина қолмай, балки  демократик тараққиёт пойдевори,   миллий бирликни мустаҳкамлаш асоси ва мамлакат келажагини барпо эта оладиган ёшларни тарбиялаш омили эканини давлат миқёсида англаш рамзидир.  

Ўзбекистон илгари сурган ташаббусларда сунъий интеллект  технологияларини таълим  жараёнига жорий қилиш,  инклюзив таълим дастурларини ривожлантириш, илмий ва маданий алмашинув учун халқаро майдонларни ташкил қилиш, шунингдек фан ва таълим бошқарувида хотин-қизлар иштирокини кенгайтириш зарурлиги қайд этилади. 

Давлатимиз раҳбарининг ЮНЕСКОнинг Хотин-қизлар етакчилиги академияси,  Сунъий интеллект этикаси бўйича халқаро экспертлар форуми ва Рақамли мерос халқаро институтини ташкил қилиш тўғрисидаги  таклифлари мамлакатимизнинг нафақат  халқаро жараёнларга  мослашишга, балки уларнинг шаклланишига таъсир кўрсатишга бўлган интилишини ҳам кўрсатади. 

Парламентда хотин-қизлар манфаатларини акс эттирувчи депутат  сифатида Самарқанд сессиясида илгари сурилган ташаббуслар орасида глобал тараққиётнинг гуманитар жиҳатини мустаҳкамлашга қаратилган таклифларни  алоҳида эътироф этмоқчиман. Биринчидан, ЮНЕСКОнинг алоҳида эҳтиёжли болалар учун инклюзив таълимни ривожлантириш платформасини шакллантиришга тааллуқли бўлиб, бу имкониятлар тенглиги ва барча тоифадаги  ўқувчиларнинг сифатли  таълим олиш имкониятини таъминлайди. Иккинчи таклиф  Жаҳон профессионал таълим саммитини ўтказиш билан боғлиқ бўлиб, ундан кўзланган мақсад янги иқтисодиёт учун кадрлар тайёрлаш соҳасида  тажриба алмашишнинг халқаро форматини шакллантиришдир. 

Учинчи йўналишга кўра,  Ўзбекистонда ЮНЕСКО  билан ҳамкорликда “Сунъий интеллект - мактаб” пилот лойиҳасини амалга ошириш кўзда тутилган. Бу таълим жараёнига рақамли технологияларни кенг жорий қилиш ва  ёшларнинг ижодий  фикрлашини ривожлантиришга хизмат қилади. Тўртинчи ташаббус “ЮНЕСКО экологик пойтахти” глобал дастури бўлиб, у шаҳарларнинг  экологик масъулиятини мустаҳкамлаш, барқарор ва яшил амалиётларни кенг жорий қилишга қаратилган. 

Ўзбекистонда хотин-қизларнинг имкониятларини кенгайтириш ва уларнинг турмуш даражасини оширишда юқорида санаб ўтилган ташаббуслар муҳим аҳамиятга эга. 

Инклюзив таълимни ривожлантириш алоҳида эҳтиёжманд қизларнинг тенг билим олишини таъминлаб, таълим муҳитида ижтимоий адолатни мустаҳкамлайди. Жаҳон профессионал таълим саммитининг ўтказилиши иқтисодиётнинг янги тармоқларига йўналтирилган кадрларни тайёрлаш  дастурини шакллантиришга ёрдам беради, бу эса хотин-қизларнинг касбий ривожланиши ва юқори технологияли секторларда иш билан таъминланиши учун катта имкониятларни очади.  

“Сунъий интеллект - мактаб” пилот лойиҳасининг амалга оширилиши қизларда  илғор технологиялар билан ишлашда рақамли кўникмаларни шакллантиради. Бу ўзига бўлган ишонч, ташаббускорлик ва  мустақилликни  талаб этаётган бугунги шароитда айниқса муҳимдир. 

“ЮНЕСКО экологик пойтахти” глобал ташаббуси  ҳам хотин-қизларнинг ижтимоий мавқеини  мустаҳкамлашга таъсир кўрсатади, чунки экологик шаҳар муҳитини ривожлантириш инсон ҳаёти, саломатлиги, унинг жамият ҳаётида иштирок этиши ва хотин-қизлар ташаббусларини ривожлантириш учун янада хавфсиз шароитларни  яратади.

Шундай қилиб, бу таклифлар бир томондан таълим, илм-фан, иқтисодиёт соҳаларида ва жамиятимиз ҳаётида хотин-қизларнинг  барқарор ва муносиб ўрнини эгаллаши учун асосларни мустаҳкамласа, бошқа томондан Ўзбекистоннинг нафақат  халқаро тажрибадан самарали фойдаланишга, балки глобал  аҳамиятга эга гуманитар кун тартибни шакллантира оладиган  янги қарорларни  таклиф этишга бўлган интилишини ҳам акс эттиради. 

Мухтасар айтганда, бугунги кунда Ўзбекистоннинг ЮНЕСКО билан ҳамкорлиги  таълимни  барқарор ривожлантириш, ижтимоий  тенглик ва тинчликни мустаҳкамлаш калитига айланиб бораётганига мисол бўлади. Самарқанддаги Бош конференция янги халқаро дастурлар, қўшма  ташаббуслар ва маданий алмашинувлар учун  имконият яратиб,  бу жараённи кучайтиради. 

Н. Рашидова, 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси 

Қонунчилик палатаси депутати.

ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқанд глобал мулоқот майдонига айланди