Хабар берганимиздек, жорий йилнинг 8 ва 9 ноябрь кунлари Самарқандда “Samarkand Marathon 2025” югуриш мусобақалари ўтказилади.

Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси томонидан 2019 йилдан буён ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган бу йилги тадбирда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш бошланди (https://events.samarkandmarathon.uz/).

Мазкур мусобақа маданият ва санъат муассасаларида инклюзивлик муаммосига жамоатчилик эътиборини жалб этиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, маданий туризмни ривожлантириш, республика аҳолисини, жумладан, ёш авлодни фаол спортга кенг жалб этишга қаратилгани билан аҳамиятли. Шу боис марафон йўналишлари Самарқанднинг маданий ва тарихий ёдгорликлари бўйлаб ташкил этилган бўлиб, 42,2, 21,1, 10, 5 ва 2 километр масофада ўтказилади. Шунингдек, мусобақада скандинавча юриш ва болалар пойгалари мавжуд.

Ташкилотчиларнинг қайд этишича, “Samarkand Marathon” старти Марказий Осиё ва Кавказ минтақасининг илк югуриш уюшмаси бўлган “TAN” (https://www.instagram.com/tan.series/) туркумига мансубдир.  

Бу йилги мусобаларнинг бош ҳамкорлари Халқ банки, Хазна,  Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги ва Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳисобланади.

Ғ.Ҳасанов, ЎзА мухбири

Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Samarkand Marathon 2025”да қатнашиш учун рўйхатдан ўтиш бошланди