Бугун Самарқанд шаҳрида ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессияси доирасида “Samarkand Marathon-2025”анъанавий халқаро хайрия марафонининг асосий беллашувлари бўлиб ўтмоқда.

Марафоннинг очилишида Самарқанд вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Адиз Бобоев, Ўзбекистон маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси, Спорт вазирлиги масъуллари иштирок этиб, Самарқанд қатор халқаро мусобақалар марказига айланиб бораётганини эътироф этдилар ҳамда спортчиларга омад тиладилар.

Мазкур марафон нафақат спорт байрами, балки дунё халқларини бирлаштирадиган, соғлом турмуш тарзини тарғиб этувчи муҳим тадбир эканлиги таъкидланди. 

[gallery-26143]

Айниқса, бу йил марафон кўлами кенгайиб, унда дунёнинг 53 давлатидан 8 минг нафардан зиёд спортчи қатнашмоқда. Регистон майдони олдидан старт берилган мусобақаларда иштирокчилар 5, 10, 21.1, 42.2 километр масофаларни босиб ўтади.

Марафон ғолиблари пул мукофотлари билан тақдирланади. Марафон доирасида турли ёш тоифасида ва имконияти чекланган шахслар ўртасида ҳам пойгалар ташкил этилади.

Ғ. Ҳасанов, А. Исроилов (сурат), ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Samarkand Marathon-2025” халқаро хайрия марафонининг асосий бaҳслари давом этмоқда