Пойтахтимизда Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази ходимлари учун хитойлик мутахассислар томонидан амалий семинар бўлиб ўтди.

Унда Хитойнинг Xinjiang Sanwei Smart Control Agricultural Science and Technology компанияси вакиллари иштирок этиб, қишлоқ хўжалиги ерларини янги технологиялар орқали, айниқса, қурғоқчилик ва глобал исиш шароитида самарали суғориш тизими ҳақида тушунчалар берди.

Шу кунларда 2025–2030 йилларга мўлжалланган стратегик ҳамкорлик доирасида қишлоқ хўжалигини рақамли трансформация қилиш мақсадида Ўзбекистон ва Хитой Халқ Республикаси ўртасида қатор учрашувлар, семинар ва кўргазмалар ташкил этилмоқда.

Шунга кўра, ташкил этилган тақдимотда янги суғориш технологиясининг кўп тармоқли афзалликлари таъкидланди. У нафақат турли экинлар, балки дон-дун маҳсулотлари ва боғдорчилик учун ҳам мўлжалланган. Бундай технологиялар фермерларнинг меҳнатини енгиллаштириш, ишчи кучи ўрнини техника воситалари билан босқичма-босқич алмаштириш имконини яратади.

Умумий муҳокамалар жараёнида янги технологияни жорий этишдаги муҳим жиҳатлар, жумладан, унинг нархи, техник воситалар, зарур хомашё ҳамда маҳаллий мутахассисларнинг Хитойда малака ошириш дастурларида иштирок этиш масалалари кўриб чиқилди.

Учрашув якунида келгусида ҳам қишлоқ хўжалиги соҳасида ўзаро ҳамкорликда қатор лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувларга эришилди.

Гулноза Бобоева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарали суғориш тизими бўйича Хитой тажрибаси қўлланилади