Бухорода Пешку туманидаги “Peshku oltin tola” ишлаб чиқариш кооперативи базасида “Қишлоқ хўжалиги кооперативларини ривожлантириш: самарали бошқарув ва инновацион ёндашувлар” мавзусида амалий семинар ўтказилди.

Унда қишлоқ хўжалиги соҳасининг етакчи мутахассислари, фермер хўжаликлари раҳбарлари, кооперативлар вакиллари, олимлар ҳамда оммавий ахборот воситалари иштирок этди.

Тадбирда Ўзбекистон фермерлари кенгаши раиси ўринбосари, Фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ижро этувчи директори Тўлқин Саттаров, Пешку тумани ҳокими Ҳаёт Давлатов, шунингдек, бир қатор ҳудудий кооператив раҳбарлари ҳам сўзга чиқди.

Таъкидланишича, охирги йилларда қишлоқ хўжалиги кооперациясини ривожлантириш мақсадида ўнлаб меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди. Ушбу ҳужжатлар мажмуи кооперативлар учун мустаҳкам ҳуқуқий базани ва кенг молиявий имкониятларни яратди.

Берилган имтиёзлар ва имкониятлар натижасида солиқ имтиёзлари белгиланди. Янги ташкил этилган қишлоқ хўжалиги кооперативлари учун ижтимоий солиқ ставкаси 1 фоиз этиб белгиланди (маълум муддатга). Кооперативларга ишга қабул қилинган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкаси 1 фоизгача камайтирилди (маълум муддатга). Тупроқ унумдорлигини ошириш тадбирларини амалга оширган кооперативларга 3 йил муддатга ер солиғи бўйича имтиёзлар татбиқ этилади. Молиявий ва субсидиявий қўллаб-қувватлаш натижасида пахтани эркин сотиш имконияти яратилди. 

Шунингдек, камбағал оилалар реестрига киритилган оила аъзоларига кооперативлар устав фондига улуш сифатида киритиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваригача миқдорда субсидиялар ажратилади. Ўзбекистон Фермерлари кенгаши ҳузуридаги Жамағарма ва тижорат банклари томонидан айланма маблағлар ва инфратузилмани ривожлантириш учун имтиёзли кредитлар ажратилмоқда. 

Тадбирда Ўзбекистон Фермерлари кенгаши ҳузуридаги Фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан берилган имтиёзли кредитлар ҳақида маълумот берилди. Жумладан, “Peshku oltin tola” ишлаб чиқариш кооперативига айланма маблағ учун 10 миллиард сўм имтиёзли кредит ажратилгани қайд этилди.

Семинарда иштирокчилар мева-сабзавотчилик йўналишида инфратузилмани ривожлантириш, маҳсулотни сақлаш ва қайта ишлаш тизимини қуриш учун берилган янги имтиёзлар ҳақида фикр алмашди.

Шунингдек, “Агросубсидия” ва “ҳосил қабули” ахборот тизимларига маълумотларни электрон равишда киритиш, омборларни рақамлаштириш ва ҳисоботларни автоматлаштиришнинг аҳамияти алоҳида таъкидланди.

[gallery-26152]

Тадбир доирасида “Варнет иссиқхона академияси”га амалий саёҳат ҳам ташкил этилди. Семинар якунида қатор амалий таклифлар илгари сурилди ва кооперативлар фаолиятини янада самарали йўлга қўйиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди.

Семинарда вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи Амрилло Назаров иштирок этди.

<iframe width="791" height="445" src="https://www.youtube.com/embed/MWvMBV_ghrU" title="Samarali boshqaruv va innovatsion yondashuvlar" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат, видео), ЎзА мухбирлари.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарали бошқарув ва инновацион ёндашувлар (+видео)