Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизими такомиллаштирилмоқда.

Шу мақсадда 2024 йил 13 мартда давлатимиз раҳбарининг “Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  фармони имзоланди.  

Фармонга кўра,  Вазирлар Маҳкамаси томонидан республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (КРI), уларга эришиш бўйича “йўл хариталари”, ҳудудларда амалга ошириладиган чора-тадбирлар дастури тасдиқланади.  

Самарадорлик кўрсаткичлари бажарилиши тўғрисидаги маълумот ҳар чоракда “samaradorlik.uz” электрон платформасига киритилади ҳамда унда раҳбарлар ва уларнинг ўринбосарлари фаолиятининг самарадорлиги рейтинги шаклланади.  

Самарадорлик кўрсаткичлари бажарилгани Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган ташкилотлар ёки Вазирлар Маҳкамасининг масъул ходимлари томонидан тасдиқланади. Бундан натижаси автоматик тарзда шакллантириладиган самарадорлик кўрсаткичлари мустасно.  

Н.Абдураимова,

ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Samaradorlik.uz”да раҳбарлар ва уларнинг ўринбосарлари фаолияти самарадорлиги рейтинги акс этади