Ҳар йили юртимизда ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси Тиббиёт ходимлари куни сифатида кенг нишонланади. Шу муносабат билан Навоий вилоят ҳокимлигида тадбир ташкил этилди.

Унда вилоят ҳокими Нормат Турсунов соғлиқни сақлаш соҳаси ходимларини табриклаб, тизимда эришилаётган ютуқлар ҳақида тўхталиб ўтди. 

Таъкидланганидек, мамлакатимизда сўнгги йилларда инсон ҳаёти учун муҳим ва зарур соҳалардан бири бўлган – соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш, уни жаҳон талаблари даражасига кўтариш ва аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш масалалари давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланди.

–  Тиббиёт ходимларининг машаққатли меҳнати, халқимиз саломатлиги йўлидаги фидокорона меҳнати доимо эътиборда бўлиб, давлатимиз раҳбарияти томонидан муносиб эътироф этиб келинмоқда, – деди вилоят раҳбари. – Хусусан, маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан вилоятдаги тиббиёт муассасалари 1200 тадан ортиқ замонавий компьютер техникалари билан таъминланиб, уларнинг тиббиёт соҳасини рақамлаштириш имкониятлари кенгайтирилди. Жорий йилда 27 та объектда қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, уларнинг моддий техник баъзасини мустаҳкамлаш мақсадида 66 миллиард сўм маблағ йўналтирилди. Бу ўтган 2024 йилга нисбатан 20-25 фоизга кўп демакдир.

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 3 301 нафар беморга юқори технологик жарроҳлик амалиётлари муваффақиятли ўтказилди. Шунингдек, Болалар миллий маркази билан ҳамкорликда 54 нафар болажоннинг юрак туғма нуқсонларини бартараф этиш бўйича жарроҳлик амалиётлари амалга оширилди. Натижада, улар соғлом ҳаётга қайтди. Бу кўрсаткичлар вилоятимизда тиббиёт соҳасида қўлга киритилаётган муҳим ютуқлардан бири ҳисобланади.

Тадбирда Президентимиз фармонига асосан тақдирланган Республика тез тиббий ёрдам марказининг Хатирчи тумани бўлими ҳайдовчиси Баҳодир Раҳимовга II даражали “Соғлом авлод учун” ордени, Республика тез тиббий ёрдам марказининг Зарафшон шаҳар бўлими шифокори Эътибор Мавлоновага II даражали “Саломатлик” ордени, Навоий шаҳридаги “Лого Эффеcт Садоқат” имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган хусусий муассасаси раҳбари Садоқат Жўраевага “Соғлом турмуш” медали, Нурота туманидаги “Мурувват” ногиронлиги бўлган шахслар учун эркаклар интернат уйи хўжалик бекаси Дилшода Жабборовага “Шуҳрат” медали, шунингдек, бир гуруҳ соҳа фидойиларига вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиқ, ташаккурнома ва қимматбаҳо совғалари топширилди. 

А.Бўриев, ЎзА

Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Саломатлик посбонлари меҳнати эътироф этилди