Республика тез тиббий ёрдам маркази Андижон вилояти филиалида “Ҳамшира – 2025” республика кўрик-танловининг вилоят тизим босқичи бўлиб ўтди.

– Айни кунда Республика тез тиббий ёрдам маркази вилояти филиали ҳамда унинг туман, шаҳар бўлимларида 3 минг 115 нафар ҳамшира фаолият олиб боради, – дейди филиал бош ҳамшираси Иродахон Мирзаева. – Уларнинг касбий малакасини юксалтириш, илғор иш тажрибаларини оммалаштириш, фаолиятларини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришда мазкур танловнинг ўрни ва роли ниҳоятда катта. 

Танловда вилоят, шаҳар ва туман тез тиббий ёрдам бўлимларида ғолиб бўлган 7 нафар ҳамшира иштирок этиб, тезкор қарор қабул қилиш қобилияти, беморларга биринчи ёрдам кўрсатиш маҳорати ва фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилиш бўйича ўзларининг билим, малака ҳамда амалий кўникмаларини синовдан ўтказди. 

Якуний натижаларга кўра, Қўрғонтепа тумани тез тиббий ёрдам бўлими ҳамшираси Садоқат Холбоева биринчи ўринни қўлга киритиб, танловнинг навбатдаги босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди. 

Танловда иккинчи ўрин Избоскан тумани тез тиббий ёрдам бўлими ҳамшираси Мавлуда Жалолиддиновага, учинчи ўрин Улуғнор тумани тез тиббий ёрдам бўлими ҳамшираси Моҳинур Ҳайдаралиева насиб этди. 

Ғолиблар, танловнинг барча иштирокчилари фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. 

Ф. Убайдуллаев,

З. Умрзоқов (сурат),

ЎзА мухбирлари 

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Садоқат – танлов ғолибаси