Гулистон шаҳрида фуқаро Б.А. рухсатномасиз ва ноқонуний равишда 1 дона қайрағоч дарахтини шикастлаб, унга ўсишдан тўхтамайдиган даражада зарар етказди.

Сирдарё вилояти Экология бошқармаси давлат инспекторлари томонидан ўрганиш натижасида ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 79-моддаси 1-қисми асосида маъмурий баённома расмийлаштирилди ва 10 миллион 300 минг сўм жарима қўлланди. Табиатга етказилган зарар эса 3 миллион 296 минг сўм этиб баҳоланди.

Экологлар таъкидлашича, дарахтлар шаҳар муҳитида нафақат ҳаво сифатини яхшилаш ва микроклиматни тартибга солишда, балки аҳоли учун кўркам яшил ҳудудлар сифатида ва соғлом турмуш муҳитини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга. Шунинг учун ҳар қандай дарахтни ноқонуний равишда кесиш катта ҳуқуқий оқибатларга олиб келиши мумкин.

– Қайрағоч дарахти шаҳар муҳитида катта аҳамиятга эга. Ҳар қандай ноқонуний кесиш ҳолати қатъий назорат қилинади ва қонун устуворлиги таъминланади, – деди Сирдарё вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармасининг Биохилмахилликни асраш ва кадастрни юритиш шуъба мудири Жамшид Ҳошимов.

Ғулом Примов, ЎзА

Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Рухсатсиз дарахт кесган фуқаро жаримага тортилди