Руминиянинг собиқ президенти Ион Илиеску 95 ёшида вафот этди, деб хабар берди “Синьхуа” ахборот агентлиги.
Соғлиқни сақлаш идораси маълумотига кўра, июнь ойи бошидан буён Бухарестдаги шифохонада даволанаётган марҳумга ўпка саратони ташхиси қўйилган эди. Сўнгги кунларда беморнинг аҳволи кескин ёмонлашган.
Илиеску 1990-1996 ва 2000-2004 йиллар оралиғида мамлакатни бошқарган.
Ҳукумат сиёсатчининг вафоти муносабати билан чуқур қайғу изҳор этиб, Ионнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди.