Россия хорижда ўз армиясини ишга солиш учун ҳуқуқий асос яратмоқчи
Россия ҳукумати мамлакат Қуролли кучларидан хорижда фойдаланиш кўлами кенгайишини назарда тутувчи қонунни қўллаб-қувватлади. Бу ҳақда DW хабар берди.
Маълум қилинишича, РФ Мудофаа вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган ҳужжат лойиҳасида хориждаги фуқароларни ҳимоя қилиш мақсадида қўшиндан фойдаланиш имконини ошириш таклиф этилмоқда.
Манбалар таъкидлашича, мазкур қонун ёрдамида “Россия Федерацияси фуқароларини ҳимоя қилиш мақсадида қуролли кучлардан экстерриториал фойдаланиш”ни белгилаш назарда тутилган.
Шунингдек, лойиҳа РФ фуқаролари чет давлатлар суди қарори асосида ҳибсга олинган, ушлаб турилган ёки жиноий таъқибга учраган ҳолатларда, уларнинг ҳуқуқини ҳимоя қилиш мақсадини ҳам кўзлайди.
Д.Ҳакимов, ЎзА