Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси Тошкент шаҳар бўлими томонидан "Ўрикзор" бозорида ўтказилган назорат хариди чоғида Россияда ишлаб чиқарилган "Эко ном" ва Украинада ишлаб чиқарилган "Novator" русумли сув ҳисоблагичлар аниқланиб, улар лаборатория таҳлилларига юборилди.

Ўтказилган таҳлиллар натижасига кўра, мазкур маҳсулотлар амалдаги стандарт талабларига жавоб бермаслиги маълум бўлди.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, бундай носоз ҳисоблагичлардан фойдаланиш сув сарфини нотўғри қайд этиш, статистик маълумотларнинг бузилиши, ресурсларни режалаштиришда хатоликлар ва сув исрофини келтириб чиқариши мумкин.

Шу сабабли, Россия ва Украина ишлаб чиқарувчилари томонидан тайёрланган мазкур русумдаги сув ҳисоблагичларни сотиш ва улардан фойдаланиш тақиқланади.

Ҳамроз Баянов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Россия ва Украинада ишлаб чиқарилган сув ҳисоблагичлари савдоси тақиқланади