Дональд Трамп Россия Президентини ўт очишни тўхтатишга чақирди. Жараённинг давоми ўлароқ, кеча АҚШ элчиси Стив Уиткофф Санкт-Петербургда Владимир Путин билан учрашди. Бу ҳақда BBC ёзди.

Кремлга кўра, учрашув тўрт соатдан кўпроқ давом этган ва асосий эътибор “Украина келишуви жиҳатлари”га қаратилган. Уиткофф ва Путиннинг бу йилги учинчи музокарасини махсус элчи Кирилл Дмитриев “самарали” деб баҳолади.

Трамп эса, россиялик ҳамкасбидан норозилик билдирди. Жума куни у ижтимоий тармоқда шундай деб ёзди: "Россия ҳаракатланиши керак. Даҳшатли ва маъносиз урушда минглаб одамлар ўлиб кетмоқда".

Музокара олдидан Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков “муносабатларни нормаллаштириш жараёни давом этаётгани учун ҳозирча янгилик кутишнинг ҳожати йўқ”, деганди.

Мусулмон Зиё, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Россия-Украина: инсон ҳаётидан устун қўйилган манфаатлар…